Главные новости
Главная / Жаҳон / Россиянинг энг бадавлат 5 одами бир кун ичида 6 млрд доллар йўқотди
<

Россиянинг энг бадавлат 5 одами бир кун ичида 6 млрд доллар йўқотди

Россиянинг энг бадавлат 5 одамининг умумий бойлиги бир кун ичида 6,1 млрд долларга камайди. Улардан энг кўп йўқотишларга “ЛУКОЙЛ” президенти Вагит Алекперов ва “Норникель” эгаси Владимир Потанин учраган.

Леонид Михельсон ва Вагит Алекперов Фото: Андрей Епихин / ТАСС Подробнее н

Маълум қилинишича, Владимир Потанин 1,4 млрд доллар йўқотган, айни вақтда унинг активлари 26 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бунга унга тегишли компания акцияларининг 6 фоизга арзонлашиб кетгани сабаб бўлган.

Вагит Алекперов эса янада кўпроқ йўқотган: 1,6 млрд доллар. Унинг бойлиги 23,2 млрд долларгача камайган.

Россиянинг учинчи рақамли бой кишиси, НОВАТЭК компанияси бошқарув раиси Леонид Михельсон 1,2 млрд доллар йўқотган. Компания акциялари 9,8 фоизга арзонлашиб кетган. Бунинг оқибатида Михельсоннинг активлари қиймати 22,5 млрд долларгача қисқарган.

Новолипецк металлургия комбинати эгаси Владимир Лисин 910 млн доллар йўқотган. Унинг умумий бойлиги энди 21,3 млрд долларга баҳоланмоқда.

“Северстал” эгаси Алексей Мордашов активлари 948 млн долларга камайиб, 19,9 млрд долларни ташкил қилмоқда. Унинг компанияси акциялари 9,7 фоизга арзонлашиб кетган.

Миллиардерлар уларга тегишли компаниялар акциялари арзонлашиши оқибатида пул йўқотмоқдалар. Хусусан, “Норникель” акциялари деярли 5 фоизга, “ЛУКОЙЛ”ники 5 фоизга, НОВАТЭКники 3 фоизга қадрсизланган. Акциялар нархи пасайиши сармоячиларнинг коронавирус эпидемиясидан хавотирланаётганлари ортида юз бермоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

kmye4l1o7lnwb21ou6dexyfk0ap2bswo_medium

Санкт-Петербургдан амалга оширилган чартер рейснинг 86 йўловчисида коронавирус аниқланган

Хориждан ватандошларни қайтариш бўйича ташкил этилган чартер рейсларда энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолати 14 май …