Главные новости
Главная / Жаҳон / Россияда коронавирусга қарши вакцина давлат томонидан тақсимланади
<

Россияда коронавирусга қарши вакцина давлат томонидан тақсимланади

Россиянинг коронавирусга қарши биринчи вакцинаси “Спутник V”нинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши билан давлат шуғулланади. Бу ҳақидаги қарорни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган.

Фото: RDIF / HANDOUT

“Россияда коронавирусга қарши биринчи рўйхатдан ўтказилган вакцина тақсимланиши давлат томонидан тартибга солинувчи дорилар рўйхатига киритилди. Бу воситанинг ҳудудларга етказилишини назорат қилиш ва унинг танқислиги юзага келишдан қочишга имкон беради”, дейилган ҳукумат хабарида.

Ушбу вакцинадан ташқари, коронавирусга қарши қўлланувчи дори воситаларидан дексаметазон, канакинумаб, олокизумаб, барицитиниб, тофацитиниб ва левилимаб ҳам юқорида тилга олинган рўйхатга киритилган. Россияда июнь бошида коронавируснинг олдини олиш ва уни даволашда қўлланадиган дориларни тақсимлашнинг вақтинчалик тартиби қабул қилинган бўлиб, у йил охиригача амал қилади.

Россия 11 августда дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказганди. Вакцина Н.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган.

15 августда Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцина ишлаб чиқарилиши бошланганини эълон қилди. 12 августда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцинанинг биринчи партиялари 2 ҳафта ичида ишлаб чиқарилишини ва уни биринчи бўлиб тиббий ходимлар олишини маълум қилган. У, шунингдек, вакцинанинг хорижда танқид қилинаётганини асоссиз деб атаган ва буни рақобатчилик билан боғлаган.

Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург вакцинанинг фуқаролик айланмасига киритилиши муддатлари бўйича ўз прогнозини берди. Унинг таъкидлашича, вакцина фуқаролик айланмасига тадқиқотларнинг 3-босқичидан бир ойча кейин киритилади.

Гинцбургнинг маълум қилишича, вакцина синовининг 3-босқичида бир неча ўн минглаб одам иштирок этади. Вакцина биринчи навбатда ушбу босқичга йўналтирилади, чунки уни ишлаб чиқариш ҳажмлари эндигина ошириб борилмоқда. Ушбу босқичдан ортган вакцина фуқаролик айланмасига “кичик миқдорда бир нечта ҳудудларга” йўналтирилиши мумкин.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

9_-1gb34lc506lybnupsdiybfrdt4iq1

Нидерландия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади

Дипломатлар “махфий ахборот ва юқори технологиялар соҳасига алоқадор шахслар билан алоқа ўрнатган”. Бу шахсларнинг айримлари …