Главные новости
Главная / Жаҳон / Россияда кўнгиллиларни коронавирусга қарши вакцинация қилиш вақтинча тўхтатилди – Reuters  
<

Россияда кўнгиллиларни коронавирусга қарши вакцинация қилиш вақтинча тўхтатилди – Reuters  

Вакцина синовларини ўтказишда ёрдам бераётган Crocus Medical компанияси вакилининг сўзларига кўра, «Спутник V»га бўлган талаб «юқори» ва вакцина ишлаб чиқариш суръати бу талабни қондиришга етмаяпти.

Фото: ТАСС

Россияда кўнгиллиларни коронавирус инфекциясига қарши мўлжалланган «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда Reuters. Агентликнинг маълумот беришича, бунга препарат етишмовчилиги сабаб бўлган.

Вакцина синовларини ўтказишда ёрдам бераётган Crocus Medical компанияси вакилининг сўзларига кўра, «Спутник V»га бўлган талаб «юқори» ва вакцина ишлаб чиқариш суръати бу талабни қондиришга етмаяпти.

 Агентликнинг билдиришича, янги кўнгиллиларни эмлаш 10 ноябрдан бошланиши режалаштирилган.

Вакцина синовлари ўтказилаётган Москвадаги саккизта клиника ходимлари янги кўнгиллиларни эмлаш тўхтатилганини тасдиқлаган.

 Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлаш йил охиригача бошланишига умид билдирганди.

Россияда ҳозирда COVID-19’га қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилган. «Спутник V» вакцинаси августда, «ЭпиВакКорона» деб номланган иккинчи вакцина октябрда рўйхатга олинган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

fvi1yhkdzxrafe-af_wf-gx3fzscocaw

Глобал мавзуга онгли муносабат: Биз миллат сифатида янги босқичга қачон чиқамиз?

Kun.uz сайти ҳомийлигида суратга олинган «SUBYEKTIV» лойиҳасининг илк сонини тақдим этамиз. Муаллифларнинг турли мавзулардаги субъектив …