Главные новости
Главная / Жаҳон / Россия мудофаа вазири “Сурия демократик кучлари” бош қўмондони билан музокаралар ўтказди
<

Россия мудофаа вазири “Сурия демократик кучлари” бош қўмондони билан музокаралар ўтказди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 23 октябрь оқшомда видеоалоқа орқали “Сурия демократик кучлари” бош қўмондони Мазлум Абди билан Сурияда Россия ҳарбий полицияси бўлинмалари сонини кўпайтириш бўйича музокаралар ўтказди.

4xprvnzfh_isanuhtxzwyw2qzdvliw5r

“Сурия демократик кучлари” (SDF) Суриянинг қуролланган мухолифати кучлари альянси бўлиб, унинг таркибига курд мудофаа отрядлари (YPG ва YPJ), турли араб мухолиф гуруҳлари ҳамда ассурия ва туркман отрядлари киради.

Томонлар, шунингдек, Россия ва Туркия президентлари 22 октябрда Сочида эришган келишувлар доирасидаги тадбирларнинг курдлар томонидан амалга оширилишини муҳокама қилишган.

Шойгу россиялик ҳарбий полициячилар Сурия-Туркия чегарасида тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашига ваъда берган. Шу сабабли бу ҳудудлар аҳолисига ўз уйларини тарк этишлари талаб этилмайди.

22 октябрда Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Сочидаги учрашувда Сурия шимоли-шарқидаги вазиятни тартибга келтириш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар ҳақидаги меморандумни қабул қилишган. Унга кўра, Россия ҳарбий полицияси ва Сурия қўшинлари 23 октябрдан Сурияда Туркия амалиёти олиб борилаётган ҳудуд билан чегарадош ҳудудларга киритилиши керак эди. Курд тузилмаларига эса Туркия чегарасидан 30 кмлик ҳудудни тўлиқ бўшатиш учун 150 соатлик муҳлат берилади. Шундан кейин Россия ва Туркия бу ҳудудни биргаликда патруллашни бошлайди.

23 октябрда белгиланган йўналиш бўйича биринчи патруллаш амалга оширилгани маълум қилинди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …