Главные новости
Главная / Жаҳон / Россия Африкада ҳарбий-денгиз базаси қуришни режалаштирмоқда
<

Россия Африкада ҳарбий-денгиз базаси қуришни режалаштирмоқда

Шунингдек, Россия Суданга беғараз тарзда қурол ва ҳарбий техника етказиб беради.

Фото: sandreyo.livejournal.com

Россия Суданда ҳарбий-денгиз базаси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Судан Россиянинг ушбу мамлакат ҳудудида моддий-техник таъминот пункти қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берган.

Келишувга кўра, Россия Суданда ядровий энергетика қурилмаси билан жиҳозланган кемаларини жойлаштириши мумкин, пункт ходимлари сони 300 нафаргача бўлади.

Базада бир вақтнинг ўзида Россиянинг тўрттагача кемаси бўлиши мумкин.

 Келишув 25 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, автоматик равишда ҳар 10 йиллик даврга   узайтирилади.

 Шунингдек, хабар қилинишича, Россия Суданга беғараз тарзда қурол ва ҳарбий техника етказиб беради.

Аввалроқ Судан ҳукумати Россияга Қизил денгизда база ташкил этишни таклиф қилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Democratic Presidential Candidate Joe Biden makes address about election results in Wilmington, Delaware

«Пойга тугади» – Байден президент сайловида ғалаба қозонганлигини эълон қилди

Аввалроқ Жо Байден америкаликларга мурожаат қилиб, сайловларда ғолиб бўлишга шубҳа қилмаслигини ва камида 300 та …