Главные новости
Главная / Жаҳон / Россия 15 июлдан халқаро авиақатновларга қўйилган чекловларни бекор қилишни бошлайди
<

Россия 15 июлдан халқаро авиақатновларга қўйилган чекловларни бекор қилишни бошлайди

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, авиақатновлар COVID-19га чалиниш ҳолатлари  100 минг кишига 40тадан ошмаган мамлакатлар билан йўлга қўйилади.

Фото: Getty Images

Россия ҳукумати 15 июлдан хорижга парвозларга қўйилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилишни бошлайди, деди мамлакат бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова.

“Россияда анчадан буён касалланиш даражаси ва янги коронавирус инфекцияси аниқланиши ҳолатлари пасайиши кузатилмоқда”, — деди у.

Голикованинг сўзларига кўра, авиақатновлар COVID-19га чалиниш ҳолатлари  100 минг кишига 40тадан ошмаган мамлакатлар билан йўлга қўйилади.

У авиация раҳбариятига музокаралар бошлаш ва қайси мамлакатлар бу кўрсаткичга тўғри келишини аниқлашни таклиф қилди.

COVID-19 пандемияси сабабли Россия 27 мартдан бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатганди.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко чегараларнинг очилиши эпидемиологик вазиятга боғлиқ эканлигини айтганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

koronoviirus

Россия дунйода биринчи бўлиб CОВИД-19 га қарши вактсинани рўйхатдан ўтказди – Путин буни эълон қилди

Давлат раҳбари аҳоли ўртасида эмлаш ихтиёрий равишда ўтказилиши кераклигини таъкидлади. У шунингдек, унинг қизларидан бири …