neftЖорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга экспорт қилинган нефть ҳажми 36 минг тоннадан ошди. Бу ҳақда РФ Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик бошқармаси маълумот берган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга экспорт қилинган нефть маҳсулотининг 11,1 минг тоннаси март ойида етказиб берилган. Бу кўрсатикич январь ойида 24,9 минг тонна ҳажмда амалга оширилганди. Ўтган йили Россиядан 68,2 минг тонна нефть маҳсулоти импорт қилингани инобатга олинса, жорий йилда нефть импорт ҳажми сезиларли ўсиб бораётганини кузатиш мумкин.

«Транснефти» вакили Игорь Демин айтишича, бу фақат тест режимида нефть маҳсулотларини етказиб бериш жараёнидаги кўрсаткичлар саналади.

Бир йил аввал, апрел ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миризёев Россиядан 500 минг тонна нефтьни импорт қилиш бўйича меморандумга имзо қўйганди, деб хабар беради РНС.

«Транснефти» вице-президенти Сергей Андроновнинг таъкидлашича, мазкур келишув доирасида 500 минг тонна рус нефтини «Роснефть», «Газпром нефть», «Лукойл» ва «Русснефть» компаниялари етказиб бериши мумкин.