rossiyaРоссия Марказий Осиё етакчиларига босим ўтказади, бу улар Вашингтон билан мулоқотни камайтириши ҳамда иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасида Россия ташаббусларини қўллаб-қувватлаши учун қилинади. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директори Дэниел Коутс мамлакат конгрессига ёзма кўрсатмаларида маълум қилди. У Сенатнинг мудофаа бўйича қўмитаси расмий сайтида жойлаштирилган ҳамда бутун дунё бўйлаб АҚШ разведка ҳамжамияти олдида турган чақириқларга бағишланган.

«Россия Марказий Осиё етакчиларига босим ўтказади, бу улар Вашингтон билан мулоқотни камайтириши ҳамда иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасида Россия ташаббусларини қўллаб-қувватлаши учун қилинади. Шу билан бирга, Афғонистонда ИШИД бўйича хавотирлар Москвани минтақадаги хавфсизлик соҳасида ўз позицияларини кучайтиришига туртки беради», – дейилади матнда.

«Ёмон давлат бошқаруви ҳамда кучсиз иқтисодиётлар радикаллашиш хавфини оширади, айниқса Марказий Осиёнинг Россия ва бошқа давлатларга ишлаш учун бораётган аҳолиси ўртасида. Бу ҳам Марказий Осиё, ҳам Россия, ҳам Ғарбга таҳдиддир», – дея таъкидланади ҳужжатда.

«Хитой, катта эҳтимол билан, Марказий Осиёдаги ўз таъсирини ошириб боради – Россияга хавфсизлик ва сиёсий масалаларни қолдиради – бу минтақавий беқарорлик Хитойнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши ҳамда экстремистлар учун ижобий муҳит яратиши мумкин. Бу, Пекиннинг фикрича, уйғур жангариларига Хитойда ҳужумларни амалга ошириш имконини беради», – дея қайд этади Дэниел Коутс.