Главная / Жамият / Россия авиакомпанияси Наманганга парвозларни бошлайди
<

Россия авиакомпанияси Наманганга парвозларни бошлайди

4 декабрдан бошлаб S7 Airlines Новосибирск – Наманган – Новосибирск йўналиши бўйлаб мунтазам рейсларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда Толмачёво аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рейслар сешанба куни, йўловчиларни иқтисод ва бизнес-класс салонларида ташишга мўлжалланган Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.

Новосибирскдан S7 3307 рейси соат 13:55да парвоз қилади ва 14:55да Наманганга етиб келади. S7 3308’нинг Намангандан Новосибирскка парвози 16:25да бошланади, етиб келиши эса – 21:20да. Ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт кўрсатилган.

Янги рейс очилиши билан Новосибирскда S7 Airlines йўналиш тармоғи бўйича икки томонлама парвозлар Ўзбекистон фуқаролари ҳамда Узоқ Шарқ ва Шарқий Сибир шаҳарлари аҳолисига қулайлик яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Иркутск тўғридан-тўғри авиарейс билан боғланиши хабар қилинганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

p-kvfk9vdz1qys0nh7rdsyioenr8aetj

Сурхондарёга «олтинбошлар» керак эмасми?

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 42-мактаб ўқувчилари тик туриб таълим олишади. Бу билим олишнинг инновацион услуби …