Главная / Жаҳон / Россиядан учиб келган йўловчи телефонида 189 дона порнографик видеолар аниқланди
<

Россиядан учиб келган йўловчи телефонида 189 дона порнографик видеолар аниқланди

Фуқарога тегишли телефон аппарати хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди.

 “Санкт-Петербург-Урганч” рейси билан самолётда учиб келган фуқаро Р.Н.нинг телефони божхона назоратидан ўтказилганида телефон хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

porno

Хабарда айтилишича, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали “Санкт-Петербург-Урганч” рейси билан самолётда учиб келган фуқаро Р.Н божхона назоратидан ўтишда “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида божхона ходимининг эътиборига тушди.

Унинг уяли телефони божхона назоратидан ўтказилганида телефон аппарати хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДБҚ маълум қилишича, Хоразм вилояти божхоначилари томонидан 2018 йил ўтган даври мобайнида 376 та божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган бўлса, шундан 197 та ҳолатда сал кам 18 минг дона беҳаё мазмундаги материалларни республикага кириб келиши олди олинди.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

08

Йил охирига келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи интернетга кира олади

2018 йил охиригача интернетга кириш имконига эга одамлар сони 3,9 млрд кишига ёки сайёрамиз аҳолисининг …