Главная / Иқтисодиёт / Жаҳон Банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайди
<

Жаҳон Банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайди

Жаҳон Банки расмийларининг айтишича, ушбу халқаро молиявий ташкилот Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этмайди.

Айни дамда, Тожикистон Миллий банки мазкур улкан қурилишда Европа тиклаш ва тараққиёти банки сармояларини жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

8b9611e3-7303-437c-9179-cbdc5ec55596_w1023_r1_s

Жаҳон банки президентининг муовини Сирилл Мюллер ўтган ҳафта Душанбеда бўлиб ўтган Халқаро сув конференция жараёнида ушбу халқаро молиявий ташкилот Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмаслигини айтди.

Унинг таъкидлашича, Жаҳон Банки Тожикистондаги бошқа улкан гидроэлекростанция – Норакни таъмирлаш ва тиклаш ишларида иштирок этиш ниятидадир.

Гидроиншоот қурилаётган майдонда ўтказилган қатор тадқиқотлар, энг аввало, Жаҳон банки назоратида ўтказилган халқаро экспертизанинг 2015 йил Роғун ГЭСи қурилиши тўғрисидаги натижаларни эълон қилиши ортидан Италиянинг “Салини Импреджило” компанияси гидроэлектростанция тўғони қурилиши ишларини бошлаб юборди.

2016 йил 29 октябрь куни тўғон қурилишини бошлаш расмий маросимида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қатнашди.

Тожикистон ҳукумати сув омборининг ҳажми 13 миллиард куб метрга тенг Роғун ГЭСининг биринчи иккита агрегатини 2019 йилгача қуриб битказишни режаламоқда.

Мамлакат асосий энергетика лойиҳаси – Роғун ГЭСи қуриб битказилиши учун $4 млрд яқин маблағ керак.

2017 йилда Тожикистон мазкур қурилишни сармоялаш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида евробондларни чиқарди.

Тожикистон молия вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолига “Роғун ГЭСи” ОАЖ акцияларини сотиш эвазига $80 миллиондан ортиқ маблағ тўпланди.

Шуниндек, 2018 йили Тожикистон давлат бюжетидан Роғун ГЭСи қурилишига 2 миллиард сомоний (қарийб 200 миллион АҚШ доллари) маблағ ажратилди.

Аммо бу пуллар мазкур улкан объектни қурилиши учун етарли эмас.

Тожикистон Миллий банки сайтининг хабарига кўра, ушбу молиявий ташкилот улкан қурилишда Европа тиклаш ва тараққиёти банки сармояларини жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

Унда таъкидланишича, Миллий банк раисининг биринчи муовини Жамолиддин Нуралиев ўтган ҳафта Европа тиклаш ва тараққиёти банки президентининг муовини Бетси Нельсон билан Душанбеда учрашиб, мазкур ташкилотни Роғун ГЭСини молиялаштиришга чақирган.

Икки ой олдин Жамолиддин Нуралиев айни шундай чақириқ билан Европа банки раисининг бошқа муовини Юрген Ригторингга ҳам мурожаат қилганди.

Аммо ҳозирча Европа банки бундай чақириқларга жавоб бермаган.

Ўзбекистон Роғун қурилишида иштирок этадими?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил март ойида Душанбега қилган давлат сафари чоғида Роғун ГЭСи энергетик муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга экани ва мамлакати унинг қурилишида иштирок этиши мумкинлигини таъкидлаган.

Аммо ҳозирча бу борада икки давлат орасида битим имзоланмаган.

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов бу ГЭС қурилишига доимо қарши бўлиб келган.

Ўзбекистон собиқ ҳукумати йиллардан бери Тожикистондаги Вахш дарёсида йирик тўғон қурилишига кескин қаршилик кўрсатиб, Роғун ГЭСи лойиҳаси Амударë қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар учун ҳам экологик¸ ҳам иқтисодий фалокат келтириб чиқаришини таъкидлаб келаётганди.

3,6 гигаваттлик Роғун лойиҳаси бўйича ишлар 1976 йил бошланган. Совет Иттифоқи парчалангач бу ишлар тўхтаб қолган эди.

Роғун ГЭС Вахш дарёси қурилаётган тўққизинчи гидроэлектростанция ҳисобланади, иншоот Душанбе шаҳридан 110 км узоқликда жойлашган.

335 метрлик Роғун ГЭСи тош-тупроқли жаҳондаги энг йирик тўғон бўлади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

05

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчилар аниқланди. Уларнинг тўловлари 2019 йилда мамлакат бюджетидаги умумий тушумларнинг 37,5 …