Главные новости
Главная / Маданият / Рисоладаги эрнинг 15 қоидаси
<

Рисоладаги эрнинг 15 қоидаси

erning-koidasiНикоҳ— улуғ неъмат. Яратганнинг марҳамати билан никоҳ ришталарини боғлаган ҳар бир муслим ва муслима унинг мустаҳкамлиги учун бирдек масъулиятли. Бир оз аввал муслималарнинг маълум қоидалари ҳақида ёзган эдик. Бу гал рисоладаги эрнинг муҳим қоидалари билан таништирамиз. Ҳурматли, эркаклар! Бу қоидаларга доим амал қилишингиз, завжаи ҳалолингизни бахтиёр қилса, ажаб эмас.

1. Аёлингизга меҳрибон бўлинг. Бу арзимасдек туюлса-да, унинг аҳамияти беқиёс.

2. Муносабатлар мусаффолигига эътибор қилинг. Ҳар кун муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аёллар учун жуда муҳим.

3. Бахтли никоҳнинг асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушуниш ва ўзаро ҳамфикрлилик.

4. Шариат эркак кишига “талоқ” айтиш ҳуқуқини берган. Аммо буни яхшиси эсдан чиқариш жоиз. Вазият ажрашишгача бориб етган ёки шариатдаги қоидалар бузилиб, иложсиз бўлгандагина, талоқ мумкин. Унутманг-ки, бу сўздан еру кўк ларзага келади.

5. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз ва болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади ва бу онларнинг улар учун қадри баланд.

6. Муаммо ва келишмовчиликни имкон қадар босиқлик ва хотиржамлик билан ҳал қилинг. Айб аёлингизда бўлган тақдирда ҳам “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деган гаплардан қочинг. Кечиримли бўлинг.

7. Рафиқангизни заифа эканига кўп ҳам урғу берманг. Барча муносабатларда унга катта ишонч билан қаранг. Истакларини бўғманг.

8. Доим кузатувчан ва эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни канда қилманг.

9. Уй юмушларига кўмаклашишга вақт топинг. Таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг.

10. Муҳим асос бўлмаса ҳам совғалар қилиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аёл учун жуда муҳим.

11. Баъзан хотингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ёмайди. Шу пайтда бу учун хотингизни ҳақорат қилиб, айбламанг. Муносабатлар дарз кетади.

12. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аёлинг ва фарзандларингиз интиқиб кутсин.

13. Уйда гапириш оҳангизга эътибор қилинг. Буйруқ, ҳақорат, сўкиниш умумий иқлим бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади.

14. Ота-онангиз олдидаги бурч ва вазифаларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқлари билан ҳам ҳисоблашинг.

15. Уйда суннат амалларни бажаринг. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касбу корига барака, хонадонига бахт олиб киради.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …