11/10/2024
Главная / Маданият / Рашк нима

Рашк нима

Оилавий ҳаётда, жумладан, ёш оилаларда келишмовчилик ва жанжалга олиб келувчи сабаблардан бири рашкдир. Рашк-яхши кўрган кишисини бировдан қизғаниш демак. Халқ орасида «хотинини қизғанаркан» ёки «ғаш кураркан» деган ибора бор. Шу – рашк. Баъзан у оғир ва кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

6565

Рашк бу инсоннинг бир-бирига қай даражада қадрли эканлигини, эъзозини ва иккинчи томоннинг ҳаётида тутган ўрнини белгилаб берувчи восита, яъни ёқимли ҳис саналади, аслида. Чунки, инсон жуфтини қизғаниши билан унга бўлган эътиборини ва меҳрини ифода этади.

Рашк билан муҳаббат ҳислари доимий йулдош ҳисоблангани учун ҳам «Севади, шунинг учун рашк қилади», ишончи турғундир. Аммо бу ҳамма ҳам шу «дард»га мубтало булади, дегани эмас. Куп рашк қиладиган ва деярли рашк қилмайдиганлар ҳам бор. Бу иккала тоифа оралиғидаги инсонлар ҳам мавжуд. Ташқи таъсирга, ҳиссиёт кучига, урф-одатлар ва рашк қилувчининг ёшига қараб рашк туйғуси ўзгариб туриши ҳам мумкин. Умуман, рашкнинг узи икки турга бўлинади:

биринчиси – ўта рашк қилиш, бу рашк ўзининг ниҳоятда кучлилиги, барқарорлиги ва турғунлиги билан характерланади. Аксарият ҳолларда ўзига чексиз ишонган, ортиқча бино қўйган, талаб даражаси юқори бўлган, ҳамиша етакчи ўринларга даъво қиладиган, кишилар диққат марказида булишни истайдиган, совуқ ҳиссиётли, якка ланган, қайсар, худбин шахсларда ана шундай кучли рашк кузатилади. Бундай рашк соҳибининг оилавий ҳаёти азоб-уқубатга айланади. Турмуши бузилиб кетиш ҳоллари ҳам бўлади. Бундай одамларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур булади;

  • иккинчиси – чекланган рашк, у купинча узига ишонмайдиган, ўзини бошқалардан бир қадар заиф деб биладиган, талаблар даражаси юқори булмаган, ҳар бир нарсада иккиланадиган, журъатсиз, ўзгалардан шубҳаланадиган шахсларда учрайди. Бундай одамлардаги рашкни «заифлик сабабли келиб чиққан рашк» деб аташ мумкин.

Рашкни юзага келтирувчи сабабларни руҳиятшунослар тахминан икки гуруҳга булишади:

  • биринчи сабаб – у шахсий тажриба асосида пайдо бўлади, халқона айтганда, «ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди». Бунда рашкчи эркак ёки аёлдан бири ўзи вафосизлик қилиб, ўз жуфтини ҳам шубҳа остига олади. Ўз тажрибасидан келиб чиқиб, ҳатто хиёнатни жуда осон тасаввур қилади. Окибатда, хаёл билан ҳаёт аралашиб кетади. Устига-устак эри рашкли хотин баъзи сабабларга кўра ўз меҳрини илгаригидек ифодаламай қўйса, жинсий яқинликдан ҳам узини тортса, эрда пайдо бўлган рашк оловланиб кетади.
  • иккинчи сабаб – узгалар тажрибасини куриб пайдо булади. Ота-оналарнинг, ҳамкасбларнинг вафосизлиги, эр-хотин вафосизлиги туғрисидаги яқин дустлар ва дугоналар орасида бўлиб ўтган гаплар, баъзи бадиий асарлар, кинофильмлар, турли латифалар, вақтли матбуотдаги мақолалар айрим кишиларга салбий таъсир кўрсатиб, уларда «барча аёллар ёки барча эркаклар вафосиз», деган фикрнинг шаклланишига ва онгида мустаҳкам ўрнашиб қолишига олиб келади. Баъзан якин кишиларидан бирининг самимий ҳазили ҳам бундай одамнинг хотирасидан қатъий урин олиши, кунлар ўтиб, айрим сабаб ёки шубҳа туфайли хотирадаги илгариги «ҳазил» жиддий рашк учун асос бўлиши ҳеч гап эмас.

Рашк ҳислари турмуш ўртоғига ишонмаслик, уни йўқотиб қўйишдан чўчиш, аёл ёки эрнинг бошқа бировлардан (қарама-қарши жинсдан) ҳайратланиши, уларга қойил қолиши ёки ҳавас қилиши, у билан самимий муносабатда бўлиши каби ҳолларни ўзига нисбатан ҳақорат, деб билиш натижасида юзага келади.

Рашк қилаётган киши ўз ҳиссиётини жиловлаши ва рашк ҳислари асосида қатъий хулосалар келтириб чиқаришга шошилмаслиги керак. Рашкка ўта берилган одамнннг ўзи ҳам, рашкка сабабчи ҳам ютқазади ва, энг муҳими, орадаги муҳаббат ҳислари йуқолади. Шунинг учун ҳар қандай эр ёки хотин, ёхуд севишганлар бир-бирларининг рашкка бўлган муносабатини, қай даражада рашкчи эканлигини ҳисобга олиши, иккинчисининг рашк қилишига йўл қўймаслиги, яъни шунга яраша иш тутишлари лозим. Акс ҳолда, бу оилада уриш-жанжал ва низолар авжга чиқади, оқибатда, оила барбод бўлиши, энг ёмони, иш фожиа билан тугаши ҳам мумкин.

Оилавий ҳаётда учрайдиган низоларнинг аксари рашк туфайли келиб чикади. Рашк қилаётган кишидан ташқари, рашк қилинаётган одам ҳам оғир аҳволга тушиб қолади. Эр-хотинларнинг
икковлари ҳам азобланадилар, уйда барака булмайди, тинчлик йўқолади, бу албатта, уларнинг ишлаб чиқаришдаги фаолиятига ҳам салбий таъсир курсатади. Хўш, бунинг олдини олса бўладими? Зукко, эрига муҳаббатли аёллар ўз эрларининг рашк қилиши, энг муҳими, унинг хиёнат йўлига кириб кетишининг олдини ола биладилар.
Бундай аёллар кийинишларига алоҳида эътибор берадилар, эркак киши «кузи билан севишиии» унутмайдилар. Эркаклар кўз билан севар экан, деб уйда ич кийимда юриш ҳам яхши эмас. Бу аҳволда эркакларда тез ҳиссий тўйиниш юзага келади.

Аёллар жинсий ҳаётда ҳиссиётларини ифодалашга сахий булганлари, жинсий ҳаётга ижодий ёндашганлари маъқул. Эрининг жинсий эҳтиёжини ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган, уни рағбатлантириб турган аёллар кўп жиҳатдан ютадилар.

Юқорида айтиб ўтганларимиз эр-хотин орасида учрайдиган келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг кенг тарқалган бир қисми, холос. Келишмовчиликларнинг мазмуни ва келиб чиқиш сабаблари қандай булишидан қатъи назар, рухиятшунослар қуйидаги маслаҳатларни билиш ва ундан фойдаланиш ҳар
бир эр-хотин учун ғоят зарур деб биладилар:

  • жаҳлга жаҳл билан жавоб бермаслик керак. Имкони борича мунозарани бир дамга кечиктириш, бунинг иложи бўлмаса, мунозарани кўчага, боғ ва хиёбонларга кўчириш лозим. Негаки, табиат қучоғида асаблар осойишта ҳолатга келади;
  • мунозарада дахлсиз нарсаларни, шунингдек, утмишни эсламасдан, фақат мунозара боиси бўлган мавзу устида гапириш лозим;
  • мунозарада эҳтиросларни жиловлаш, овоз кўтармаслик зарур (айниқса, мунозара кўчада ёки узга кишилар олдида содир бўлаётган бўлса);
  • масалани таҳлил қилганда эр ҳам, хотин ҳам ўз айбига иқрор бўлиши лозим;
  • мунозарани жанжалга айлантириб юбормаслик керак, чунки мунозарада низо сабаблари биргалашиб қидирилади. Жанжалда эса икки томон бир-бирларининг нозик жойларини топиб, найза санчишга тиришадилар;
  • умр йўлдошларининг ота-оналари ёки яқин қариндошлари ҳақида ҳурматсизлик оҳангида эмас, балки иложи борича эҳтиром билан гапириш эр-хотин муносабатини яхшилайди;
  • мунозара ёки жанжалда эр-хотин, ота-она, қариндош-уруғ, дустлар, таниш-билишларнинг ўзларига нисбатан салбий баҳоларини тилга олмаслик, уни бир-бирларига қарши қурол қилиб ишлатмаслик зарур;
  • мунозара ва жанжаллардан кейин жаҳл устида ота-она ёки дўстларникига кетиб колишни одат қилмаслик керак;
  • мунозаралар мазмунини ота-оналарга айтиб кўнгил бўшатиш, ота-оналардан ҳимоя қидириш яхши одат эмас. «Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши» бўлса, ота-оналар анча вақтгача унута олмайдилар, тунларни бедор ўтказадилар, тинчликлари бузилади, бу баъзида сурункали касалликларнинг кескинлашишига олиб келади. Қолаверса, уйдаги сирни кучага чиқариш хеч қандай яхшиликка олиб келмаган, олиб келмайди ҳам;
  • мунозара ва жанжаллардан кейин гаплашмай аразлаб юриш ярамайди. Сал нарсага қовоқни солиб юрмаслик керак. Бу ҳолаг бадқовоқ, одамови киши учун табиий бўлса-да, очиқ чеҳра кишига ярашмайди, оила аъзоларининг руҳиятига ёмон таъсир қилади. Шунинг учун ҳам одам худбин бўлмаслиги керак;
  • низо чиққан пайтларда эр ҳам, хотин ҳам ўзини бир лаҳза турмуш ўртоғининг ўрнига қўйиб куриши лозим. «Унинг ўрнида булсам, мен нима қилардим?» – деган саволни ўз-узига бериб куриши керак;
  • қорни оч ёки ишдан чарчаб келган одам билан ҳеч вакт мунозарага киришиш тавсия этилмайди. Бундай ҳолларда одам асосли танбеҳ ва танқиддан тутақиб кетиши мумкин;
  • принципиаллик, бир сузлилик ёки бақириб-чақириш аёл кишининг қуроли бўлолмайди. Бу дағал воситалар ҳамиша эркаклар қуроли бўлиб келган. Аёлларнинг кучи уларнинг заифлигида, нозик-латифлигида, борингки, айёрлигида, кун-
    гилчанлигидадир. Кўпинча аёлларимиз узларига мувофиқ келадиган воситалар қолиб, эркаклар қуролларидан фойдаланадилар. Бу эса жанжални бартараф этиш ўрнига, аксинча, кучайтиради, холос;
  • мунозара ва жанжалларда узил-кесил, қатъий хулосалар чиқаришга ошикмаслик керак (агар ўтган йиллар мобайнида сабр косаси тулиб турмаган булса);
  • турмуш ўртоғингизнинг кунлик, ойлик, балки йиллик циклли ҳолатини ва ёш хусусиятини ҳисобга олишингиз лозим;
  • жуфтингизнинг ҳаётий қадриятларига (агар оила манфаатига зид булмаса) қарши чиқмаслик лозим. Акс ҳолда, у ё сизнинг, ёки ўзининг ҳаётий қадриятларини танлашга мажбур булади. Қайси бирини танлашидан қатъи назар, у ҳам, сиз ҳам ютқазасиз.

Юқорида биз «ғолиб чиқиш», «ютиш», «ютқазиш» сўзларини шартли равишда кўлладик. Умуман олганда, оилавий ҳаётдаги мунозара ва жанжалларда ғолиб ҳам,  мағлуб ҳам бўлмайди. Ё эр-хотин биргаликда ютадилар, ёки ютқазадилар – шуни унутмаслик лозим. Мунозара ва жанжал содир бўлганида оилада ким етакчи, иродали, мулоҳазалироқ булса, ўша биринчи бўлиб муросага қул узатади.

Яна маълумот

1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. …