Главные новости
Главная / Жамият / Рамазон туҳфаси
<

Рамазон туҳфаси

0dc9ca141b32927f0b176cc9e08c0961Рамазон ибодатларидан бири «Таровеҳ» намози бўлиб, мусулмонлар уни рамазонда алоҳида эътибор билан адо этадилар. Дарҳақиқат, Таровеҳ рамазонда Аллоҳ Таолога яқинлаштирадиган энг улуғ ибодатлардандир. Ибн Ражаб дедилар: “Билингки, Рамазонда мўъмин кишининг нафси икки жиҳодга рўпара бўлади, кундузги рўза ва тунги таровеҳ намози. Қайси бир инсон шу иккисини сидқидиллик билан адо этса беҳисоб ажрларга эга бўлади”

Таровеҳ намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқишлик суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Таровеҳ намозини жамоат билан масжидда ўқишни биринчи бўлиб йўлга қўйганлар, кейин умматга фарз бўлиб қолишидан қўрқиб бу ишни тарк этганлар. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки (рамазонда) имоми тугатгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганнинг савоби ёзилади». (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

Маълумки,  17 июн санасидан бошлаб мамлакатимизнинг кўпгина жоме масжидларида таровеҳ намозлари адо этилмоқда. Хусусан, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам бу улуғ ибодат амаллари Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигида тинч осойишта амалга оширилмоқда. Жоме масжидда ҳам 17 июн санасидан бошлаб таровеҳ намозлари бошланди.

Таровеҳ намозининг дастлабки кунида Бақара сурасининг ярмидан ортиғи тиловат қилиниб, Муқаддас Қуръони Каримнинг бир ярим пораси тугатилди.

Таъкидлаш керак, бу йил жоме масжидимизда Қуронни Карим хатимини Хасанхон қори ва Насруллоҳ қорилар адо этишлари белгиланган. Таровеҳнинг илк кунида улар томонидан ўқилган оят калималар намозхонларни хушнуд этди.

Жоме масжидда намозхонларнинг ибодатлари учун барча шарт шароит яратиб берилди. Таҳоратхона тозалиги, хавфсизлик юксак савияда. Кўнгилликлардан иборат юртдошларимиз намозхонларга хизмат қилишди. Эслатиб ўтамиз “Шайх Зайниддин”  жоме масжидида таровеҳ намози 21 кун этиб белгиланган.

 “Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

agckoyzummfytud3lrmv09wdqqzxhe_d

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарқанд, …