Главная / Сиёсат / Қурол тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади
<

Қурол тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати Расул Кушербаев Facebook-даги ўз саҳифасида маълум қилишича, у аъзо бўлган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси 6 августда “Қурол тўғрисидаги” қонун лойиҳасини муҳокама қилган.

23e6fdf2-8640-4f69-8d05-97d4acf36576_w1023_r1_s

2017 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси (regulation.gov.uz) порталида “Қурол тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Қонун лойиҳаси қуролни сақлаш ва олиб юришни тартибга солишни мақсад қилган.

Қонунни ишлаб чиқишдан мақсад амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг тўлиқ ва мукаммал эмаслиги, ягона механизм йўқлиги ва шу сабабли вужудга келаётган кўплаб ҳуқуқий англашилмовчиликлар ўрнини тўлдиришдир,” дейилади қонун лойиҳасида.

Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳаси “кўпчилик овози билан концептуал жиҳатдан” қўллаб-қувватланган.

Лойиҳага кўра, қурол айланиши билан боғлиқ ишлар қонуний жиҳатдан яхлит тартибга солиниши кутиляпти экан. Фикримча, энг муҳими – 18 ёшга тўлган фуқаролар белгиланган тартибда ўзини ҳимоя қилиш учун фуқаролик қуролларига эга бўлишлари мумкинлиги қонуннинг муҳим юкларидан бири, яъни газли ва электрли,” деб ёзади Расул Кушербаев.

Ўзбекистонга қўшни Қирғизистонда 2015 йил март ойида собиқ президент Алмазбек Атамбаев фуқароларга ўз уйи ёки шахсий мулкига кириб, хавф туғдирганларга қарши қурол ишлатиш изнини берувчи қонунни имзолаган эди.

Озодлик “Марказий Осиё мамлакатларида фуқароларга қурол-яроқ сақлаш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши керакми?” деган мавзуда махсус дастур тайёрлаган эди.

3 йил муқаддам эфирга узатилган мазкур эшиттиришни қуйида тинглашингиз мумкин.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tzgriehia_ldox6n748a5nwuxkvxbuuu

Ҳукумат қарори: Эркин Воҳидов мемориал музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул …