Главные новости
Главная / Маданият / Қочоқ ҳикояси: Сурияда қолганимда ўлишим аниқ эди!
<

Қочоқ ҳикояси: Сурияда қолганимда ўлишим аниқ эди!

kuchokАлаа Худ Ўртаер денгизида чўкиб кетмади. У Суриядан Германияга ноқонуний тарзда етиб олди. Ноқонуний—бу қандай? Алаа бу ҳақида DW мухбири Диана Ходалига ҳикоя қилиб берди.
“Ҳа, менда имкон йўқ эди. Сурияда ҳаёт йўқ. Албатта, мен одам савдоси билан шуғулланувчиларга мурожаат қилишим ҳаётимга таваккал эканини билардим. Аммо Европага кетиш учун бошқа йўл йўқ эди. Дамашқда қолсам, ўлишим аниқ. Эрталаб туриб, оилам билан видолашдим. Чунки тирик қолиш, қолмаслик аниқ эмасди. Ваъда қилинган иш жойигача 7 та назорат пости бор эди.
Мен уйимни ноиложликдан 17 минг АҚШ долларига пулладим. Аслида бунақа уйлар нархи 80 минг АҚШ доллари атрофида. Хотиним ўғлим билан ота¬-онамникида қолди. Мен эса ишхонамдан 1 кунга Ливанга бориб келишга рухсат олдим. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Мен Туркияга келдим. Измир йўлида Суриялик йигит билан танишиб қолдим. Йўл йўлакай бирга Европага ўтишга қарор қилдик. Контрабандистларни эса топиш қийин бўлмади. Телефон қилдик ва келишиб олдик.

ГАРОВ

Биз уларинг бошлиғини кўрмадик, ҳаммаси воситачи орқали бўлди. У бизга “Мана, насиб қилса, бугун йўлга чиқамиз, дуода бўлинглар”, деб, хаяжонга солди. Аммо бу иш чармдек чўзилар экан то катер одам билан тўлмагунча. Дастлаб, воситачи мендан 1150 евро келтиришимни айтди. Тизим шундай: пул қўлга берилмайди. У гаровдаги одамда қолдирилади. Пул бир ҳафта ётади. Агар шу вақт ичида иш ижобий якун топмаса, пулни қайтариб олиш мумкин. Фақат гаров хўжайинига 50 евро хизмат ҳақи берилади. Воситачи эса биз билан доим алоқада бўлиб туради. Ва ниҳоят, қўнғироқ қилишди.

Денгиз орқали Грецияга

Омадим келди. Мен бор йўғи 3 кун кутдим. Воситачи “Кема катта ва ишончли. Қасам ичиб айтаманки, қўрқув ва хавотирга зарурат бўлмайди”, деди. Мен Сурияликман, қўрқмадим. Юртимдаги ахвол бундан минг чандон қўрқинчли ахир. Воситачи оғиз кўпиртирган “Катта ва ишончли кема”, аслида, узунлиги 6 метр, эни 2 метр бўлган эски шаланда экан. 36 киши амаллаб жойлашдик. Бундан ҳам ёмони қайиқни йўловчиларнинг ўзи бошқариши керак эди. У бу вазифани олгани учун бошқалардан камроқ ҳақ тўларди. Хуллас, ана шундай мард топилди. Таваккал йўлга чиқдик. Ярим йўлда Турклар бизни ушлаб олишларига бир бахя қолди. Уларни кўриб, ҳамма катердан сувга ташлади. 3 соатга яқин суздик. Мен барча буюмларимни пластик ва махсус шарга жойлагандим, шулар билан суздим. Яратганнинг марҳамати билан шу тарзда Греция қирғоқларига чиқиб олдим.

Мен қандай чех бўлдим?

Мени Грециядаги лагерда 6 кун ушлаб туришди ва регистрация қилишди. Сўнг мен Афина томон йўл олдим. У ерда ҳамма контрабандачиларнинг қаердалигини яхши билади: Омония районига борасиз; у ерда “Паша” деган кафе бор. Буни полиция ҳам яхши билади, бироқ бундан шунчаки кўз юмади. Мендан 400 евро сўрашди. Бу пулга Германияга чипта, аэропортга элтиб қўйиш, энг асосийси, сохта паспорт тайёрлаб беришни ваъда қилишди. Мен 3800 долларга келишдим.
Кафеда менга “Сенинг кўринишинг европаликларга ўхшаш”, дейишди. Фақат пўрим кийиниб олсам бас. Менга чех паспортини тайёрлаб беришди. Мен англадим қандай бунинг уддасидан чиқишларини. Менимча, улар туристлардан ўғирлашган ва расмини олиб ташлаб, ўрнига меникини жойлаштиришган.

Салом, Франкфурт!

Франкфурт-на-Майнга етиб борганимда биринчи бўлиб сохта паспортни ташлаб юбордим. Менга хужжатларни Германияда батафсил текширишларини айтишди. Мен ҳамма хужжатларимни мусодара қилмасларидан аввал ўз ихтиёрим билан полиция маҳкамасига бордим.
Мана, энди Германиядаман. Суриялик дўстларим мендан таваккал қилиш керакми-йўқми, деб сўрашади. Мен сизга айтган гапларнинг ҳаммасини уларга ҳам айтаяпман. Қолгани одамнинг ўз танлови. Кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Германияда контрабандачилар (“одам савдогарлари”)ни тутишади. Лекин одамлар, барибир, Европага нажот истаб, талпинаверишади. Йўқотадиган нарсаси бўлмагач, таваккалдан қўрқмайди одам. Агар мендан яна таваккал қилишган тўғри келса, нима қиласан, деб сўрасангиз, мен “ҳа”, деб жавоб бераман. Чунки Дамашқда аллақачон ўлиб кетган бўлар эдим…”

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

6alzohjqpl0yez2s25mjvrxprvx2q9yo

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов билан суҳбат

Исломда тижорат одоби қандай? Пайғамбарлар шуғулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун қўймоқда? Харидор …