Главные новости
Главная / Сиёсат / Қиш мавсумида 58 одам ис газидан заҳарланиб ўлди
<

Қиш мавсумида 58 одам ис газидан заҳарланиб ўлди

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари оралиғида Ўзбекистонда 58 одам ис газидан заҳарланиб вафот этди, 54 одам эса жабрланди.

2017 йилда ис газидан заҳарланиб ўлганлар сони 83 нафарни, жабрланганлар сони 110 нафарни ташкил этган.

b60d5022-7f32-4873-bd8c-a283e1e24852_w1023_r1_s

Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” фаолиятида янгиланиш, модернизация ва истиқболли ҳамкорлик масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманида маълум қилинди.

“Табиий газ ҳамда ис гази билан заҳарланиш ҳолатлари иситиш тизимига табиий газни улашда меъёрий талабларга риоя этмаслик ҳамда фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик, иситиш учун мўлжалланган печлар ҳамда мўриларнинг соз ҳолатда эмаслиги, яхши тозаланмаганлиги боис юзага келади. Жойларда газдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш ва бугунги кунда кўп учраётган ис газидан заҳарланишдек салбий ҳолатларнинг олдини олиш долзарб масала”, дейилади бу борадаги ЎзА хабарида.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …