Главные новости
Главная / Сиёсат / Қирғизистон Барак эксклавини Ўзбекистон билан айирбошлашга рози бўлди
<

Қирғизистон Барак эксклавини Ўзбекистон билан айирбошлашга рози бўлди

Тошкент ва Бишкек расмийлари давом этаëтган делимитация жараëнида ўзаро ер участкаларини айирбошлаш¸ хусусан¸ Қирғизистоннинг Барак эксклавини унга тенг сатҳли ер эвазига Ўзбекистонга бериш ҳақида келишувга эришди.

3c5caa08-df2f-4066-83b3-3d8559d7471a_w1023_r1_s

Бу ҳақда Россиянинг Интерфакс агентлигига маълумот берган Қирғизистон расмийларининг айтишича¸ Ўш вилоятининг Қорасув районига қарашли бўлган Барак эксклави ўрнига Ўзбекистон томони Қорасувдаги Ақташ қишлоғига туташ ҳудуддан унумдор ер ажратади.

Ўзаро чегарадаги ўтиш-қайтиш муаммоларидан чарчаган маҳаллий аҳоли¸ қирғиз расмийларига кўра¸ бундай айирбошлашга рози бўлган.

Андижоннинг Қўрғонтепа районига туташ Барак эксклави ҳудуди 230 гектарни ташкил этади ва бу ҳудудда 30 оила яшаëтгани айтилади.

Айтилишича¸ ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация қилиш жараëнини 2019 йил охирига қадар тугатиб¸ демаркация жараëнини бошлаш режаланмоқда. Ҳозиргача икки давлат ўртасидаги 1387 километрлик чегаранинг 85 фоизи делимитация қилинган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ofnvnxohn2jx-x3q_s6cf1afvcogqp57

Ҳудудлар қайтадан тоифаланади. «Яшил» «қизил»га айланиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятга кўра қайтадан тоифаланади, ҳозиргача «яшил» ва «сариқ» ҳисобланган туман ёки шаҳарлар …