Главные новости
Главная / Жаҳон / Қайси мамлакатларда ҳалигача армияга чақирув эълон қилинади?
<

Қайси мамлакатларда ҳалигача армияга чақирув эълон қилинади?

Замонавий дунёнинг катта қисми шартнома бўйича армияга ўтиб бўлди. Ва бу жуда мантиқий: армия ҳақиқий мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланиши керак, уларга эса ўз ишлари чиндан ҳам ёқиши лозим. Хизматга ҳар кимни мажбурий равишда жалб этишдан маъно нима? Шартнома бўйича армия –  ривожланган мамлакатнинг ўзига хос кўрсаткичи. Агарда биз чақириқ ҳамон мавжуд бўлган давлатлар рўйхатига назар ташласак, уларнинг аксарияти «Учинчи дунё» деб аталувчи мамлакатларга тегишли эканини билиб оламиз.

Австралия

Чақириқ: ихтиёрий асосда
Ғалати, дунёнинг энг тинч қитъаларидан бирида фақатгина 1972 йил декабрь ойида чақирув бекор қилинган. Австралияда ҳозир ҳарбий хизмат жуда обрўли ва яхши ҳақ тўланади.

Австрия

Чақириқ: 6 ой
Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси армияда олти ойни ўтказишга мажбур. Бироқ, агар хоҳласангиз, муқобил вариантни ҳам танлашингиз мумкин – бу ҳолда, ватан манфаати учун тўққиз ой давомида ишлаш керак бўлади.

Ангола

Чақириқ: 2 йил
Бу ерда уруш қилишни унчалик билишмайди, лекин буни яхши кўришади. Аниқроғи, армияни севишга мажбурлашади: сиз истамасангиз ҳам мамлакатга икки йил вақтингизни беришингиз керак. Бундан ташқари, ярим йиллик мажбурий тайёргарлик курслари ҳам мавжуд бўлиб, у хизматнинг умумий муддатига киритилмайди.

Бермуд ороллари

Чақириқ: 38 ой
Эҳтимол, Бермуд оролларида армияни шакллантиришнинг энг ғалати усулларидан бири фойдаланилади. Бу ерда миллий лотерея деб аталадиган нарса бўйича чақириқ амалга оширилади, унинг қарорини эса судда шубҳа остига олиш ҳам мумкин. Хизмат уч йил давом этади, бироқ дам олиш кунлари ва байрамларда аскарлар уйга кетишлари мумкин.

Шимолий Корея

Чақириқ: 10 йил
Шимолий Корея аҳолисининг аксарият қисми учун армия оддий социализация ўрнини босади. Хизматни камида 10 йил давомида қилиш керак. Ва бу энг яхши ҳолатда. Одатда 17 ёшда чақиришади ҳамда 30 ёшда захирага қўйиб юборишади.

Жанубий Корея

Чақириқ: 27 ой
Корея Республикаси бундай тажовузкор ва олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган қўшниси туфайли хотиржам бўла олмайди. Чақириқ доимий асосда ва хизмат узоқ, уч йилгача давом этади.

Ливия

Чақириқ: 2 йил
Ҳарбий мажбурият умумийдир. Аёллар ҳам чақирилади, тенглик бир хил! Умуман олганда, ҳарбий таълим мактабдан бошланади, катталар ҳам ўзларининг бўш вақтларини кўпроқ унга бағишлашади.

Норвегия

Чақириқ: 12 ой
Норвегиялик учун ўз мамлакатига хизмат қилиш жуда обрўли. Қонунда 19 ойлик мажбурий ҳарбий хизмат кўрсатилган, бироқ аслида камуфляжни фақат бир йил кийиб юришади. Лекин чақирувдагилар ўз навбатини кутишлари керак: янги аскарлар фақат армияда бўш ўрин пайдо бўлсагина олинади.

АҚШ

Чақириқ: ихтиёрий асосда
Америка тарихининг ўзи ҳам ҳар бир фуқаро ватанини қурол билан ҳимоя қилишга тайёр туришини назарда тутади. АҚШ армиясидаги хизмат – ихтиёрий ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади.

Россия

Чақириқ: 12 ой
Россия ҳам аста-секин замонавий, профессионал шартнома бўйича армияга қараб ҳаракатланмоқда. 2008 йилдан чақирув бўйича хизмат бир йилдан иборат бўлди, шунингдек, муқобил хизматни ҳам танлаш имконияти бор.

Ўзбекистон

Ўзбекистонда эса ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари бор:

муддатли ҳарбий хизмат;
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;
контракт бўйича ҳарбий хизмат;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.

Тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …