Главные новости
Главная / Маданият / Қабрдаги ҳолатни эслаш
<

Қабрдаги ҳолатни эслаш

kabrdagi-holatБир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Инсонлар ичида зоҳидроғи ким?” деди. У зот: “Қабрни ва унда чириб йўқ бўлишни эсдан чиқармаган, дунёнинг ортиқча зеб-зийнатларини тарк этган, фоний (дунё)дан боқий (охират)ни афзал кўрган, эртасини куним деб ҳисобламаган ва ўзини қабр аҳлидан деб билган кишидир”, деб жавоб қилдилар.
Ҳазрати Алидан: “Нима сабабдан қабристонга қўшни бўлиб олдингиз?” деб сўралганида, у киши: “Қабрда ётган қўшниларим энг яхши, ростгўй қўшни экан. Улар доим сукут сақлайдилар ва охиратни эслатиб турадилар”, деб жавоб берган экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ манзарани кўрганим йўқ”, деганлар.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бирор қабр олдида тўхтаса, йиғлар, ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. Бунинг сабабини суриштиришганида: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қабр охиратнинг илк манзилидир. Агар маййит қабр(даги азоб)дан нажот топса, қолгани янада осон кечади. Аммо нажот топа олмаса, қолгани бундан-да оғирроқ бўлади”, деганларини эшитганман,” деб жавоб берган экан (Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган).
Мужоҳид айтади: “Одам боласига биринчи у ётган гўр гапиради ва: “Мен қуртлар уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен ғурбат уйиман, мен зулмат уйиман. Сенга ҳозирлаб қўйганларим мана шулар. Сен менга нималарни ҳозирладинг?” деб сўрайди маййитдан”.
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳу: “Шўрим қурийдиган кун қайси эканини сизларга айтайми?” деди. Одамлар: “Ҳа, айтиб беринг”, дейишди. У киши: “Қабрга қўйилиб, ўша ерда қолдирилган куним”, деб жавоб берди…

“Қабр ҳаёти – азобми ё роҳат” китоби асосида тайёрланди 

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …