Главные новости
Главная / Жаҳон / Путин ва Порошенко 2015 йили дўстона оҳангда суҳбатлашгани аудиоси тарқалди
<

Путин ва Порошенко 2015 йили дўстона оҳангда суҳбатлашгани аудиоси тарқалди

Украина нашрларида мамлакатнинг собиқ президенти Петро Порошенко ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг телефон суҳбати экани айтилаётган аудио тарқалди. Аудиодаги Путин ва Порошенко дўстона оҳангда гаплашгани эшитилган.

Суҳбат икки мамлакат ўртасидаги зиддият авжига чиққан 2015 йилнинг 30 апрелида ёзиб олингани айтилмоқда. Унда Порошенко Путинга омма олдида гапиргани каби нафратини тўкиб солмаган ва жуда юмшоқ гапирган. Хусусан, Украина собиқ президентининг «Сиз ва биз меҳнаткаш одамлармиз», «Қўлингизни сиқиб қоламан» дейиши украиналикларнинг ғазабига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Путиннинг суҳбат охирида «Сизни қучоқлаб қоламан» дегани ҳам кўп муҳокама қилинган.

Ҳар икки президентлар суҳбат давомида ҳаддан ташқари эркин гаплашган ва улар ҳатто ҳазил маъносида сўкиниб ҳам қўйишган. Порошенко суҳбат давомида жуда кўп кулган. Шунингдек, собиқ президент Путинга рейтинги тушмаётгани ва мамлакат ичидаги муаммоларни ҳал қила олаётганидан фахрланишини айтиб «Ҳар ҳолда Украина президентлиги учун номзодлар қаторлашиб тургани йўқ», деган. Путин эса бунга жавобан «Нега энди, ахир Украина чиройли давлат бўлса», деб ҳазил қилган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу аудио бўйича муносабат билдирди. Унинг айтишича, айнан бундай мазмундаги суҳбат бўлиб ўтганидан бехабар: «Бундай суҳбатлар ёпиқ тарзда ўтказилади, ҳайронман улар қандай ёзиб олишган», деган Песков.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

koronoviirus

Россия дунйода биринчи бўлиб CОВИД-19 га қарши вактсинани рўйхатдан ўтказди – Путин буни эълон қилди

Давлат раҳбари аҳоли ўртасида эмлаш ихтиёрий равишда ўтказилиши кераклигини таъкидлади. У шунингдек, унинг қизларидан бири …