Главная / Жаҳон / Путин Голунов иши можароси ортидан икки генерални ишдан бўшатди
<

Путин Голунов иши можароси ортидан икки генерални ишдан бўшатди

Россия президенти Владимир Путин полиция генераллари Андрей Пучков ва Юрий Девяткинни ишдан лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

hz-bxu16yrbhgwcgnd6sx9yugjic8cbn

«Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармасининг Ғарбий маъмурий округ бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полиция генерал майори Андрей Пучков ва ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси Наркотиклар айланмаси устидан назорат бўйича бошқармаси бошлиғи полиция генерал майори Юрий Девяткин лавозимидан озод этилсин», – дейилади Россия президентининг фармонида.

Аввалроқ ички ишлар вазири Владимир Колокольцев давлат раҳбаридан Пучков ва Девяткинни ишдан бўшатишини сўрамоқчи эканлигини маълум қилганди. Бунга
«Медуза» интернет-нашри журналисти Иван Голунов билан боғлиқ воқеа сабаб бўлди.

11 июнь куни Владимир Колокольцев Иван Голунов жавобгарликдан озод қилинишини маълум қилганди.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, журналистнинг айбдорлиги исботланмаган ва унга қарши жиноий иш ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, «Медуза»нинг махсус мухбири, ўзининг ўткир журналистик текширувлари билан танилган журналист Иван Голунов 6 июнь куни Москвада қўлга олинган, у катта миқдордаги наркотик моддалар сақлашда айбланганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Франция АҚШнинг “норманд форматига” киритилиши мумкинлигига изоҳ берди

Франция ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг Донбасс бўйича музокараларга қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар …