Главная / Жамият / Прокурор 45 кг. пахта терганга 1 литр ёғ, пахта тердирганга эса хизмат машинаси ваъда қилди
<

Прокурор 45 кг. пахта терганга 1 литр ёғ, пахта тердирганга эса хизмат машинаси ваъда қилди

Тошкент вилоятида 45 килограмдан кўп пахта терган теримчиларга 1 литрдан ёғ бериладиган бўлди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, 2 ноябрь куни Бош прокурор Отабек Муродов раислигида ўтган видеоселекторда теримчилар шу тариқа рағбатлантирилган.

Нашрнинг Тошкент вилояти ҳокимига таяниб ёзишича, кўп пахта терганлар ўсимлик ёғи, пахта теримида ишини қойиллатиб ташкил қилган раҳбарлар эса хизмат машинаси билан рағбатлантириладиган бўлган.

“Йиғилишда таъкидланган рағбат 45 кг пахта учун бериладими, ё 45кгдан ошиқ пахта терган ишчиларгами, бу масалага ойдинлик киритишнинг имкони бўлмади”, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

lola

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби»

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби» демократии йўлдаги иккинчи довон. Деярли ўн беш йил ноқонупий ҳукмдорлик килган …