Главная / Иқтисодиёт / Келаси йили давлат бюджети тушумининг 102 трлн. сўмга етиши прогноз қилинди
<

Келаси йили давлат бюджети тушумининг 102 трлн. сўмга етиши прогноз қилинди

17 ноябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 2019 йилги Давлат бюджети, солиқ ва бюджет сиёсатига оид режани муҳокама қилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, 2019 йилда давлат бюджети даромадларининг тушуми 102,6 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,2 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хабарда давлат бюджетига тушумларнинг, бу йилги кўрсаткичга нисбатан, 37,8 фоиз ўсиши режаланаётгани айтилган.

Шунингдек, келаси йилдаги давлат бюджети ҳаражатларининг 107,1 трлн. сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Айтилишича, ҳаражатларнинг асосий қисми ижтимоий соҳалар – мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини бажариш учун 6,3 трлн. сўм маблағ ажратиш ва бунинг ҳисобига 478 та аҳоли пунктида турмуш шароитлари яхшилаш режаланмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган лойиҳада 2019 йилдан солиқ ва мажбурий тўловлар турини 19 тадан 15 тагача камайтириш кўзда тутилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gxe3tu3-mqppm_lqycpxl0jl5wczqxf6

Молия вазирлиги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришда банкларга қўйиладиган талаблар ўзгаради

Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 – сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона …