Главные новости
Главная / Жамият / Профессор: бир одам коронавирусни 59 минг кишига юқтириши мумкин, гриппни эса 14 кишига
<

Профессор: бир одам коронавирусни 59 минг кишига юқтириши мумкин, гриппни эса 14 кишига

Англиялик тиббиёт бўйича профессор Ҳью Монтгомерининг ҳисоб китобларига кўра коронавирус билан касалланган бир киши уни 59 минг кишига юқтириши мумкин.

Унинг сўзларига оддий грипп ва коронавирусни юқтириш ўртасидаги фарқ катта: «Агар мен оддий гриппга чалинсам, уни ўртача 1,3-1,4 кишига юқтиришим мумкин. Иккинчи босқичда ўша 1,3-1,4 киши касалликни яна шунча одамга юқтирса ва бу ҳолат 10 марта такрорланса, мен 14 кишига грипп юқтирган бўламан.

Коронавирус эса анча зарарли… Ҳар бир коронавирус билан касалланган одам уни ўртача 3 кишига юқтириши мумкин. Бир қарашда фарқ катта эмасдек, лекин ўша 3 киши яна 3 кишига вирус юқтириб, бу жараён 10 марта такрорланса, охир-оқибат мен 59 минг кишига коронавирус юқтирган бўламан», дейди профессор Монтгомери.

Профессор Ҳью Монтгомерининг фикрича, жамоат жойларида оралиқ масофани сақламаслик вазиятни янада оғирлаштиради. Доктор касалхоналарда кўпчиликни бир вақтда парваришлаш имкони бўлмай турган ҳозирги вақтда одамлар учун энг яхши йўл ўзини иҳоталаш эканини таъкидлаган.

«Агар касал бўлиш-бўлмаслик сизни қизиқтирмайдиган даражада масъулиятсиз одам бўлсангиз, билиб қўйинг, гап сизда эмас, сиз вирус юқтиришингиз мумкин бўлган яна кўплаб одамларда», дейди Ҳью Монтгомери.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …