Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси вақтида собиқ Ички ишлар вазири Адҳамжон Аҳмедбоевни хиёнатда айблади.
«Аҳмедбаевнинг ҳамма генераллари қаерда юрганини биламизми? Уни хиёнат қилгани учун олиб ташладим», деди президент.
Президент ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фоалиятини юритишда Конституциявий нормалар борлигини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан ИИВ раҳбари сифатида ишлаган Аҳмаджон Аҳмедбоев шу йилнинг январида лавозимидан озод этилиб, президент маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди. Унинг ўрнига Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Абдусалом Азизов тайинланганди. Сентябрь ойида эса Абдусалом Азизов Мудофаа вазирига айланди, унинг ўрнини Пўлат Бобожонов эгаллади.