Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент фармони: Тадбиркорлик субъектлари 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади
<

Президент фармони: Тадбиркорлик субъектлари 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра кичик бизнес мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади.

Президент «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача қуйидагилар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва  савдо мажмуалари;
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари;
  • жамоат транспортлари ташкилотлари;
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари;
  • шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 9 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ, апрель-май ойлари учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан; 2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан воз кечиладди.

Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни) олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача кечиктириш ҳуқуқи берилади.

2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача пасайтирилади.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.

Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида:

  • 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.
  • Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш ва ечиб олиш бўйича инкассо топшириқномаларини қайтариб олади.
  • Солиқ тўловчилар 15 май ҳолатига бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

1 июндан бошлаб қўшимча равишда 14 ёшгача фарзанди бўлган, 2 ёшгача бола парвариши учун ва моддий ёрдам олувчи оилаларга ажратиладиган ижтимоий ёрдам пуллари олувчилар 10 фоизга оширилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

praglj7om6-ijwzenx81axuewjsudcj_

Президент Чироқчи ва Андижондаги воқеалар учун ички ишлар органлари раҳбарларини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор …