Главная / Жамият / Президент Бухорога ташрифини мақбара зиёратидан бошлади
<

Президент Бухорога ташрифини мақбара зиёратидан бошлади

prezidentПрезидент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мақбарада қуръон тиловат қилинган.

Давлат раҳбари мамлакатимизда, жумладан, Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлаган, ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритилган.

Шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, «Етти пир» номи билан машҳур қадамжоларни ободонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилган.

«Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди. Алломаларимиз юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлади. «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди», дейилган хабарда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ortikxhujaev

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Қозоғистондан устунлигимиз борми?»

Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий рақобатчиси Қозоғистон, у Латвия ёки бошқа давлат бўла олмайди. Чунки, минтақада яратилган …