Главные новости
Главная / Сиёсат / Президенит Шавкат Мирзиёев 92 нафар маҳбусни афв этди
<

Президенит Шавкат Мирзиёев 92 нафар маҳбусни афв этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаёган инсонлар гуруҳини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

 Ҳужжатга кўра, Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги ва бош қомусимизнинг 93-моддаси 23-бандига кўра эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортиқ, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.

Қарорни ижро этиш доирасида вазирликлар ва идораларга афв этилган шахсларга оиласи ва яқинлари бағрига қайтиш, ижтимоий мослашув, фойдали меҳнатга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини танлаш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашда ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

1czuk-unygn91w4ypf9-rxqiyetzfu4b

«Виждондан бошқа ҳамма нарсани сотиш мумкин» — Саакашвили Грузияни қандай ўзгартирган эди?

2003 йил ноябрь ойида Грузияда «рангли инқилоб» натижасида иқтидорга келган Саакашвилининг номи эсланганда унинг Грузияда …