11/10/2024
Главная / Маданият / Презервативнинг ўзи нима?

Презервативнинг ўзи нима?

Презерватив – бу латексдан тайёрланган узунчоқ қопча булиб, жинсий алоқа вақтида эркаклар ундан фойдаланадилар.

Презерватив қандай таъсир кўрсатади?

  • Презерватив жинсий алоқа вақтида сперманинг қинга тушишига тусқинлик қилади. Шу билан бирга презервативлар жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар, шу жумладан ОИТСнинг тарқалишига йўл қўймайди.

prezervativ

Презервативдан қандай фойдаланилади?

  • ҳар жинсий алоқада янги презерватив ишлатиш керак;
  • презерватив эркак жинсий олатининг эрекция ҳолатида қўлланилади. Бунинг учун презерватив олатнинг бошчасига кийгизилиб, презервативнинг зиҳи олат асосига қараб бураб туширилади. Буни жинсий алоқа қилмасдан туриб бажариш керак;
  • сперма тўкилиб кетмаслиги учун жинсий алоқадан сўнг презервативнинг зиҳини ушлаб чиқариш керак;
  • усимлик ёки сунъий мойлардан қушимча суртиш учун фойдаланманг;
  • презервативларни қуруқ ва салқин жойда сақланг;
  • агар презерватив уралган қоғоз йиртилган булса, презерватив қуриб қолган ёки ёпишқоқ бўлса, ундан фойдаланмаганингиз маъқул;
  • таркибида спермициди, яъни сперматазоидларни (эркак уруғ ҳужайраларини) парчаловчи моддаси бўлган презервативлар яна ҳам самаралидир.

1111

Учраши мумкин бўлган муаммолар:

эскирган ёки ишдан чиққан презервативлар жинсий алоқа вақтида йиртилиб кетиши мумкин;

  • баъзи жуфтларда ҳиссиёт сусайиши мумкин.

Муҳим маълумот:

  • бутун дунёда 40 миллиондан зиёд жуфтлар презервативдан фойдаланадилар. АКШда 18-44 ёшгача бўлган аёлларнинг 10% и ҳомиладорликдан сақланиш учун ушбу усулдан фойдаланишади. Бу усулдан тўғри фойдаланилганда ҳомиладорликнинг руй бериш хавфи 5% дан кам микдорни ташкил қилади;

презервативлардан фойдаланилганда ОИТС вирусининг тарқалиш хавфи 70% га камаяди. Шу билан бирга бу усул жинсий йул орқали юқадиган касалликларнинг тарқалишига йул қўймайди.

ДМПА – инъекция ёрдамида юбориладиган контрацептив модда.

Инъекцион ДМПА (депо-медроксипрогестерон ацетат ёки Депо-Провера) моддаси сунъий гормондан таркиб топган бўлиб, табиий гормон – прогестерон хусусиятларига эгадир. Ҳар уч ойда бир марта юборилган инъекция ҳомиладорликдан сақланишни таъминлайди.

ДМПА кандай таъсир кўрсатади?

Инъекцион модда таркибидаги гормон тухум ҳужайрасининг етилишига тўсқинлик қилади.

ДМПАдан қандай фойдаланилади?

Инъекцияни шифокор ёки ҳамшира бажаради. Бу дори қуйидаги вақтда қилинади:

  • ҳайз бошланишининг дастлабки 7 кунида;
  • абортдан кейин дарҳол;
  • кўкрак сути билан эмизмаса;
  • кўкрак сути билан эмизиш даврида туғурукдан сўнг 6 ҳафтадан кейин.

Афзалликлари:

  • юқори самарадор усул;
  • усулнинг қўлланилиши жинсий алоқа билан боғлиқ эмас;
  • ҳайз даврида кетадиган қон миқдорини камайтиради (камқонлик билан хасталанган аёллар учун қулай);
  • туғуруқ ва абортдан кейинги даврда қўлланса булади;
  • эмизишга салбий таъсири йўқ;

эндометрий раки, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши ва бачадондан ташқари ҳомиладорлик хавфини камайтиради.

Учраши мумкин бўлган салбий таъсири:

  • инъекция қилинган бошланғич даврда ҳайз оралиғида қиндан қон суркалиши кузатилади;
  • ҳайз келмай қолиши мумкин. Бу ҳолат аменорея деб аталади, лекин бепуштликка олиб келмайди ва организмга салбий таъсир кўрсатмайди;
  • тана вазнининг ошиши кузатилиши мумкин;
  • инъекцияни юбориш тухтатилганидан кейин ҳомиладор бўлиш яна 6-9 ойга тўхташи мумкин.

Қуйидаги аёлларга ДМПАни қўллаб булмайди:

  • ҳомиладорман, деб гумонсираганларга;
  • аввал ва айни вактда сут безларининг хавфли ўсма касалликлари (рак) аниқланган булса;
  • қиндан сабаби аниқланмаган қон кетиши кузатилса;
  • вирусли гепатит ва жигар усимталари булса;
  • қандли диабетнинг оғир формаларида.

Кейинги гиббий назораг:

Ҳар уч ойда шифокор ҳузурига қатнаб, навбатдаги инъекцияни қилдириш керак.

Қуйидаги ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг:

  • кўриш ва гапириш қобилиятининг сусайиши билан кечувчи бош оғриғи пайдо
    булса;
  • қиндан одатдагидан куп қон кетса;
  • қоринда қаттиқ оғриқлар пайдо бўлса;
  • инъекция қилинган жойда шиш, оғриқ бўлса ва бу яллиғланиш тарқалиб кетса.

Муҳим маълумот:

ДМПА юқори самарали усул ҳисобланади. Бу усулни қўллаганда ҳомиладор бу-
лиш фақат 1% ҳолларда кузатилади.

Яна маълумот

1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. …