Главная / Жаҳон / Миср президенти Сиси Москвани Қоҳирага парвозларни қайта тиклашга чақирди
<

Миср президенти Сиси Москвани Қоҳирага парвозларни қайта тиклашга чақирди

Сиси 2014 йилда президент этиб сайланганидан буён Россияга тўрт марта келди.
Сиси 2014 йилда президент этиб сайланганидан буён Россияга тўрт марта келди.

Миср президенти Москвада 16 октябрь куни ўтган музокаралар чоғида Россияни Миср курортларига парвозларни қайта тиклашга чақирди. Айни пайтда Москва Мисрга Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб олишни тавсия қилди.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан музокаралар чоғида Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сиси:

-Россия ва президент Путин бизни замонавий тарихимизнинг энг оғир кунларида қўллаб-қувватлади. Биз буни эсдан чиқармаймиз,-деб айтди.

Россия Мисрга парвозларни “Ислом давлати” гуруҳининг маҳаллий бўлими жанггарилари 2015 йилнинг ноябрида Москвага қарашли самолётни уриб туширгани ортидан тўхтатган эди. Россия самолёти Синай оролида уриб туширилган ва унинг бортида бўлган 224 одам ҳалок бўлганди.

Миср президенти Москвадаги учрашувлардан сўнг 16 октябрда Сочида президент Владимир Путин билан бирга овқатланди. Мазкур учрашув чоғида Путин ва Сиси Россия қуролини сотиб олиш масаласини муҳокама қилди.

Ўтган йилнинг декабрида Путин Қоҳирага борганида Миср ва Россия ўртасида рус қуролини сотиб олиш бўйича бир неча миллиард долларлик шартнома имзоланган эди.

Сиси 2014 йилда президент этиб сайланганидан буён Россияга тўрт марта келди. Путин эса Мисрда 2015 ва 2017 йилларда бўлган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

u6-gg0_qopjrqbplgf3g94nesrglgdo9

Эксперты рассказали, как Турция направляет в Германию имамов, чтобы укрепить свое влияние в стране

В Германии может быть введен налог на финансирование мечетей, который будут обязаны платить граждане, причисляющие …