Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент маъмуриятининг ОАВ бўйича шўъбасига янги раҳбар тайинланди
<

Президент маъмуриятининг ОАВ бўйича шўъбасига янги раҳбар тайинланди

Журналист ва шоир Салим Ашур Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда kun.uz хабар қилди.

Шунингдек, Баҳодир Махсутович Юнусов шўъба бош консультанти, Элбек Улуғбекович Долимов эса шўъбанинг етакчи консультанти лавозимига тайинланган.

Салимбой Ашуров охирги вақтларда президент аппаратида ишлаган, Баҳодир Юнусов Бош прокуратура мультимедиа марказида, Элбек Долимов эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Шу ой бошида Комил Алламжонов президент маъмурияти раҳбари ўринбосари ва президент матбуот котиби лавозимидан озод этилган эди.

Комил Алламжонов 2017 йилнинг декабридан президент матбуот котиби сифатида ишлаб келаётган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

arq_waz6yhkwms1til3mz3auxlm5e_yc

Президент «Нархоз» бўйича янги қарор имзолайди (батафсил)

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади Фото: …