zemanБугун, 8 март куни Прага шаҳрида Чехия Республикаси президентлигига иккинчи муддатга сайланган Милош Земаннинг инаугурация маросими ўтказилди. Маросим миллий парламентнинг қуйи ва юқори палаталари қўшма йиғилишиида бўлиб ўтди. Кўҳна императорлик саройидаги Владислав залида кечган маросимда сиёсатчилар, фан ва маданият ходимлари, ҳамда хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.

«Чехия Республикасига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қиламан. Чех халқи манфаатлари йўлида вазифамни бажараман», деган у мамлакат конституциясига қўлини қўйиб.

Земан февраль ойи охирида кечган президентлик сайловида 51,36 фоиз овоз олиб (асосий рақиби Иржи Драгош 48,46 фоиз), яна 5 йил Чехия раҳбарига айланганди.

Земан Вацлав Гавел ва Вацлав Клаусдан кейинги, Чехиянинг учинчи президенти ҳисобланади. У мамлакатни 2013 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, у апрель ойида Словакияга ташриф буюради. У шунингдек, Польша, Германия, Австрия ва Венгрияга боришни режалаштирган.

Милош Земан ташқи сиёсатда Россия билан ҳамкорликни кучайтиришга урғу қаратади. У шунингдек, Хитой билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб бормоқда.