Главные новости
Главная / Жамият / Постлардаги ходимларнинг эҳтиёткорлиги қай даражада йўлга қўйилган?
<

Постлардаги ходимларнинг эҳтиёткорлиги қай даражада йўлга қўйилган?

Карантин талабларига риоя этилишини таъминловчилар вирус тарқалишининг манбаи бўлиб қолишмаяптими? Гап шундаки, Тошкент шаҳри атрофларида ташкил этилган постларда хизмат вазифаларини бажараётган ходимлар фуқаролар ва ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини қўлларига олиб текширишмоқда.

rehjmrh5ya5nahcyri39vu9q65ntl_e9Тошкент шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш постларида аҳвол қандайлиги билан танишиш, карантин талаблари ижроси қандай таъминланаётгани ва постлардаги ҳақиқий ҳолат билан танишиш мақсадида Kun.uz мухбири Тошкент шаҳрининг Қибрай ва Зангиота туманлари билан чегараларида ташкил этилган назорат-ўтказиш пунктларида бўлди. Даставвал постлар фаолияти ҳақида.

Бир қарашда барчаси яхши кетмоқда. Тошкент шаҳрида доимий пропискаси йўқлар, тиббий ходимлар ва юк автомобиллар ҳайдовчилардан бошқа ҳеч ким шаҳар киритилмаяпти. Шу билан бирга, Тошкент вилоятида пропискаси йўқлар шаҳардан чиқарилмаяпти.

«Бироқ, фуқаролар, ҳайдовчилар ва назоратни таъминловчи ходимлар ўртасида тушунмовчиликлар ҳам бўлиб турибди», дейди ЙҲХББ фахрийси Мансур Рихсиев.

Унинг сўзларига кўра, айрим фуқаролар ва ҳайдовчиларда шошқалоқлик, кибрланишга ўхшаш ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Бир ходимнинг рухсатини олмаган фуқаро ёки ҳайдовчи иккинчисига учрашмоқда ва уларнинг вақтини олмоқда.

«Бекорга карантин ташкил этилиб, шунча ходим ўз-ўзидан сафарбар этилгани йўқ. Шунинг учун, ўтказиш постларидаги масъулларнинг талабларини бажариш керак, уларга бўйсуниш лозим. Айрим ҳайдовчиларнинг қарама-қарши йўналишга чиқиб, постдаги ходимга тақаб тўхтатиш ҳолатлари учрамоқда. Бир нарсани тушуниб олиш керак, бу қилинаётган ишлар мамлакат фуқароларининг, барчамизнинг соғлигимиз учун қилинмоқда.

Ҳамма фуқароларимизни заруратсиз уйда ўтиришга чақирардим. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, бу кунларни тезда ортда қолдирамиз», деди Мансур Рихсиев.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Рустам Асқаров ҳам қўшни туманлардаги фуқаролар тақиқларга қарамасдан шаҳарга киришга уринишаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Мазкур постдан Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ, Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ тумани фуқаролари шаҳарга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Хусусан, шаҳарга ҳеч ким ўтказилмаслигига доир ташвиқот ишларига қарамасдан, фуқаролар зарур иши борлиги, қариндошини кўриб келиши кераклигини айтиб, ўтишга ҳаракат қилишмоқда», дейди у.

Унинг билдиришича, вилоят ҳудудида тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган ва ҳудуднинг ўзида кўрсатилган тиббий ёрдам етарли бўлмаган тақдирда, ундай беморлар шаҳарга фақатгина тез ёрдам машинасида олиб кирилишига йўл қўйилади.

Рустам Асқаровнинг сўзларига кўра, аксар фуқаролар кўрилаётган чораларни тўғри тушунаётган бўлса-да, айрим пиёда ва ҳайдовчилар назоратчи ходимларга ортиқча саволлар бериш орқали уларнинг вақтини ўғирламоқда ва тирбандликларга сабабчи бўлишмоқда.

Чилонзор ФВБЭ бўйича бошлиқ ўринбосари подполковник Мурод Бердибековга кўра, «Эркин» постида ҳам карантин бўйича барча чоралар кўрилган. Кириб келаётган автомашиналарни дезинфекция қилиш ишлари узлуксиз амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳрига кирмоқчи бўлаётган фуқароларнинг мақсади, яшаш манзили аниқланиб, шунга биноан уларни киритиш ёки ортига қайтариш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

Постлар фаолиятида бизни ажаблантирган ва хавотирга солган бошқа бир жиҳатга эътиборни қаратишни истардик. Постларда хизмат вазифаларини бажараётган ходимларнинг эҳтиёткорлиги қай даражада? Улар ўзлари вирус тарқатувчи бўлиб қолмайдими? Гап шундаки, улар фуқаролар ва ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини қўлларига олиб текширгач, навбатдаги фуқаро ёки ҳайдовчи билан мулоқот қилишдан аввал, қўлқопли қўлларини спирт ёки бошқа воситалар билан дезинфекция қилишлари зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус айнан шундай контакт орқали юқади. Ходимлар эса биринчи эҳтимолий касалланган фуқаронинг ҳужжатини ушлаш билан вирусни бошқаларга кун давомида тарқатмаслиги кафолатланмаган.

Шу сабабли, ўйлаймизки, карантин чораларини таъминловчи мутасаддилар, ходимларга бу борада тегишли кўрсатмалар беради, керак бўлса, махсус роликлар намойиш қилиниб, мазкур касалликнинг тарқалишига доир бирламчи маълумотларни ҳам тақдим этишади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

shahrituz-2

Маҳаллаларда ижтимоий нафақани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли …