Главные новости
Главная / Сиёсат / Бош прокуратура ўтган 10 ой ичида ўз ходимларига пора таклиф этиш бўйича 81 ҳолатни аниқлади
<

Бош прокуратура ўтган 10 ой ичида ўз ходимларига пора таклиф этиш бўйича 81 ҳолатни аниқлади

Ўзбекистон Бош прокуратураси жорий йилнинг 10 ойи давомида Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ҳамда бошқа прокуратура органлари бўлинмалари ходимларига пора таклиф қилиш бўйича 81 ҳолатни аниқлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати ўзининг Telegram-канали орқали маълумот тарқатди

Хабарномада таклиф қилинган пораларнинг умумий миқдори 28,1 минг АҚШ доллари ва 49 млн сўмни ташкил этгани қайд этилади.

Ҳар бир ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилганини урғулаган Бош прокуратура Ўзбекистонда коррупцияга қарши кенг кўламли кураш кампанияси давом этаётганини эслатади ҳамда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бериш билан боғлиқ шов-шувли ишлар кўриб чиқилаётганини билдиради.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …