Главные новости
Главная / Сиёсат / Помпео АҚШнинг «Толибон» ҳаракати билан битим имзолаш жараёнида иштирок этади
<

Помпео АҚШнинг «Толибон» ҳаракати билан битим имзолаш жараёнида иштирок этади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Вашингтоннинг «Толибон» ҳаракати вакиллари билан имзоланадиган битимига гувоҳ бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнотида сўз боради.

Фото: Reuters

Бундан ташқари, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Афғонистон ҳукумати билан қўшма баёнот беради.

Трампнинг таъкидлашича, «Толибон» ҳаракати аъзолари ва афғон ҳукумати ўз мажбуриятларини бажарса, АҚШ Афғонистонда урушни тўхтатиши ва ҳарбийларни уйига қайтариши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  ҳам Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган Афғонистон тинчлик музокараларида иштирок этмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ofnvnxohn2jx-x3q_s6cf1afvcogqp57

Ҳудудлар қайтадан тоифаланади. «Яшил» «қизил»га айланиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятга кўра қайтадан тоифаланади, ҳозиргача «яшил» ва «сариқ» ҳисобланган туман ёки шаҳарлар …