Главная / Жаҳон / «Полковник-миллиардер» Захарченко 13 йилга қамалди
<

«Полковник-миллиардер» Захарченко 13 йилга қамалди

Москванинг Пресненский суди ИИв офицери Дмитрий Захарченкога пора олиш ва терговга қаршилик кўрсатиш иши бўйича 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 117 млн рубль жарима тўлаш жазосини тайинлади.

ywo5la1cekkzppgumq59xbf_jqz8pdfr

Суд Захарченкони ресторатор Меди Дуссдан 800 минг доллар пора олиш иши бўйича оқлади. Судьянинг сўзларига кўра, барча иккиланишлар айбланувчи фойдасига ҳал қилинади.

Аммо суд Дусс Захарченконинг талаби билан унга ўз ресторанларига кириши учун чегирма картасини расмийлаштиргани, натижада полковник қарийб 3 млн рубль маблағини тежаб қолгани ўз исботини топганини билдирди.

Захарченко шунингдек, полковник унвонидан ва олган давлат мукофотларидан ҳам маҳрум этилди, унга икки йил давомида давлат органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланди.

Захарченконинг 2016 йил сентябрда қўлга олиниши катта шов-шувга сабаб бўлганди. Тинтув вақтида унинг ва яқинларининг уйидан 140 млн доллар, 2,2 млн евро ва 374 млн рубль нақд пуллар топилганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …