Главная / Жаҳон / Песков Грузияда «мушт еб қолиш хавфи» борлигини айтди
<

Песков Грузияда «мушт еб қолиш хавфи» борлигини айтди

Песков Грузияда россияликлар учун хавф эҳтимоли бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у ерда «мушт еб қолиш хавфи» қанчалик ҳақиқийлигини ВГТРК журналистларидан сўраш кераклигини айтди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

«Бу хавф эҳтимолий эмас, балки жисмонийдир», — таъкидлади Россия президентининг матбуот котиби.

«Россия 24» телеканали журналистлари 22 июнь куни ҳужумга учрашганди. Улар Тбилиси марказида туристик агентлик раҳбаридан интервью олаётганида бир гуруҳ ёшлар уларга ҳужум қилишганди.

gypa54ovp-sfesmac7zs6kujlsv9pldu

20 июнда Грузияда Православия парламентлараро ассамблеяси бош сессияси очилиши вақтида Россия давлат думаси депутати Сергей Гаврилов Грузия парламенти спикери курсисига ўтиргани сабабли тартибсизликлар юз берган.

Гавриловнинг ушбу иши Грузиянинг “Умумий миллий ҳаракат” ва “Европача Грузия” мухолиф партиялари депутатларининг норозилигига сабаб бўлган ва улар йиғилишни тарк этишган.

Шундан кейин намойишлар бошланиб кетиб, Россия делегациясидан Грузияни тарк этиш талаб қилинган. Намойиш иштирокчилари, шунингдек, мамлакат парламенти спикери Ираклий Кобахидзе ва ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфосини талаб қилишган.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Москвани намойишларнинг ташкиллаштирилишида айблаган. Зурабишвили Россияни “душман ва босқинчи” деб атаган. У Россия ҳукуматини Грузиядаги вазиятни издан чиқаришдан манфаатдорликда айблаган.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев бундай баёнотларни нопрофессионал деб атаб, Грузия президенти ишнинг моҳиятини англамай, атайин реал вазиятни бузиб кўрсатаётганини таъкидлаб ўтган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …