Главная / Жамият / Пенсионер полицияга 3 кун давомида қўнғироқ қилиб, уларни қўшиқлари билан безор қилди
<

Пенсионер полицияга 3 кун давомида қўнғироқ қилиб, уларни қўшиқлари билан безор қилди

Британиялик пенсионер полициячиларни марҳум қўшиқчи Фил Коллинзнинг қўшиқлари билан безор қилди.

У полицияга 3 кун давомида кунига 17 марта қўнғироқ қилган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. 

62 ёшли Энтони Холмс полицияга маст ҳолда қўнғироқ қилган. Полициячилар машҳур қўшиқчининг қўшиқларини 36 марта эшитишларига тўғри келган.

Улар уч кунлик “концерт”га дош беролмай, охири пенсионернинг уйига келишган. Полицияни маст ҳолдаги Холмс кутиб олган. Таъкидланишича, эркак яқинда бирга яшаган аёли билан орани очиқ қилган. Шу сабабли у ичкиликбозлик қилиб, маюс куйлар ижро этган. У ўз “ижоди”нинг тингловчилари сифатида полицияни танлаган.

Эркакнинг спиртлик ичимликларга ружу қўйиши узоқ давом этмаган. У ҳозирда муаммосини ҳал қилишнинг турли усулларини изламоқда.

Судья Жеральд Хутон Холмсга полициячилар бекорчи эмасликлари ва бундай қўнғироқларни қабул қила олмасликларини эслатиб қўйган. Эркак судда айбини тан олган. Судья “қўшиқчи”га шартли жазо муддати тайинлаб, 85 фунт стерлинг жарима тўлашни буюрган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Тадбиркор ҚҚС тўлашда қонунни бузса, рўйхатга тушади

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш эндиликда қай тартибда амалга оширилади? …