Главная / Иқтисодиёт / Қорақалпоғистон пахта сотиш 2017 режасини бажарди

Қорақалпоғистон пахта сотиш 2017 режасини бажарди

Қорақалпоғистон Республикаси 2017 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарди.  Республика вилоятларида 2017 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси тайёрлаш тўғрисидаги маълумотномада келтирилишича, қорақалпоғистонлик пахтакорлар 20 октябрь ҳолатига кўра, давлатга 186 минг 477 тонна пахта топширган (режа – 186 минг 200 тонна).

Республикада пахта сотиш режасини биринчи бўлиб Хоразм вилояти бажарганди.

Айни вақтда Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳам режага яқинлашмоқда. Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари эса нисбатан ортда қолмоқда.

Республика бўйича бу мавсумда 3 миллион 180 минг 700 тонна пахта ҳосили териб олиш режалаштирилган.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …