Главная / Иқтисодиёт / Пахта даласида фожиа. Рафиқаси ўрнига теримга чиққан эр далада жон берди

Пахта даласида фожиа. Рафиқаси ўрнига теримга чиққан эр далада жон берди

Андижон вилоятидаги Kun.uz манбалари берган хабарларга кўра, Андижон шаҳридаги мактабда фаррош бўлиб ишловчи рафиқасининг ўрнига пахта теримига чиққан 58 ёшли Музаффар Умрзақов далада юрак хуружидан вафот этган.

Маълум бўлишича, марҳум Музаффар Умрзоқовнинг рафиқаси Андижон шаҳридаги 8-умумий таълим мактабида фаррош вазифасида ишлайди. Фожиа 16 сентябрь куни Избоскан туманидаги фермер хўжаликларидан бири даласида рўй берган. Унинг жасади Андижон шаҳридаги уйига тез ёрдам машинасида олиб бориб берилган.

qwrgvyplvhcgx4pzvj8gkrsqm1vd4pi

Айни вақтда бюджет ташкилотларида ишловчи ходим ва хизматчиларни ёппасига пахта теримига жалб этилиши туфайли соғлиги яхши бўлмаган ва ҳомиладор аёллар ўз ўрниларига маълум маблағ эвазига одам ёллашга ёки теримга  ўз яқинларини чиқаришга мажбур бўлишмоқда.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …