Главные новости
Главная / Сиёсат / OzodMikrofon: “Тошкент шаҳар ҳокими ваъдасини бажармаяпти”
<

OzodMikrofon: “Тошкент шаҳар ҳокими ваъдасини бажармаяпти”

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Гавҳар маҳалласидаги Дилхуш кўчаси 38-уйда яшовчи аҳоли вакиллари номидан OzodMikrofonга боғланган Насиба Содиқовага кўра, жорий йил 25 май куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев эски ётоқхона бўлган 38-уйда яшовчиларни 45 кун ичида янги уй билан таъминланишга ваъда берган.

Насибанинг айтишича, ҳокимнинг бу ваъдаси қисман бажарилган, бироқ 30 киши ҳануз эски ётоқхонада яшамоқда.

– Бу эски ётоқхона. 25 май куни Тошкент шаҳар ҳокими шахсан ўзи ётоқхонамизга келиб, бизга янги квартира беришга ваъда берди. “45 кун ичида ҳаммангизга уй берамиз” деб ваъда берди. Шу гапни айтгани акс этган видео ҳам бор бизда. Ётоқхонада 91 киши яшарди. Бу ерда етимлар ва кам таъминланган оилалар яшайди. Ҳозир 30 тача одам қолган. 61 кишига янги уй беришди. Лекин бошқаларга берилмаяпти. 45 кун ўтгандан кейин биз ҳокимиятга бордик. “Сентябрда берамиз”, дейишди. Сентябрни кутдик. Кейин “15 октябрда берилади”, деган гапни айтишди. Мана 15 октябрь ҳам ўтди. Бироқ ҳокимиятдан бирор хабар йўқ. Ҳоким ваъда берган. Биз шу ваъдага ишонгандик, – дейди Насиба Содиқова.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …