Главные новости
Главная / Жаҳон / Қозоғистонда коронавирус қайд этилди
<

Қозоғистонда коронавирус қайд этилди

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.

Фото: РИА Новости

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда касалланишнинг иккита ҳолати аниқланган.

«Афсуски, қайта текширилган бугунги маълумот шундан далолат бермоқдаки, коронавирус тести натижаси ижобий бўлган. Бу Германиядан келган беморларда топилди», – дея айтиб ўтди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири.

Билдирилишича, ушбу фуқаролар Олмаотадаги юқумли касалликлар стационарида изоляция қилинган.

Қозоғистон ОАВ хабарларида айтилишича, коронавирус билан касалланган фуқаролардан бири 9 март куни мамлакатга келган. Иккинчиси – 12 мартда.

«Яна 73 йўловчи бўлган, рўйхатлар мавжуд. Улар кузатув остида қолмоқда. Биз уларни изоляцияга олиш бўйича ҳаракатларни бошлаяпмиз, яъни қидириб топиш ва карантинга жойлаштириш. Улар касал эмас, аммо 14 кун давомида карантинда қолади», – деди Биртанов.

Таъкидланишича, иккинчи бортдаги одамлар, жумладан экипаж аъзолари, янги қарор амал қилгани туфайли, дарҳол карантинга жойлаштирилган. Улар мамлакат ҳудудига қўнганидан бери бутунлай изоляцияда экани айтилади.

Қозоғистон ҳудудида коронавирусга чалинган шахслар билан алоқада бўлганларни қидириб топиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Аввалроқ коронавирус 16 мартгача Қозоғистонда пайдо бўлиши прогноз қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси дунё бўйлаб жами 135 073 кишида аниқланган, улардан 70 405 нафари соғайиб кетган, 4990 киши вафот этган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, вирус тарқалишининг энг йирик ўчоғи Хитой бўлиб қолмоқда (81 мингга яқин зарарланиш ҳолати, 3177 ўлим, 64 мингдан ортиқ киши соғайган. Италия (15113 ҳолат, 1016 ўлим), Эрон (10 075 ҳолат, 429 ўлим), Жанубий Корея (7979 ҳолат, 71 ўлим) давлатларида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда.

Бундан ташқари, Испания (3248 ҳолат, 87 ўлим), Франция (2876 ҳолат, 61 ўлим), Германия (2750 ҳолат, 6 ўлим) ва АҚШ (1762 ҳолат, 41 ўлим) давлатларида ҳам беморлар сони тез суръатларда ортиб бормоқда.

ЖССТнинг 12 март кунги маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида Хитойда 21 янги бемор қайд этилган, бошқа давлатларда бу кўрсаткич юқорироқ: Италияда — 2313, Эронда — 958, Жанубий Кореяда — 110, Испанияда — 501, Францияда — 495, Германияда — 271, АҚШда — 291.

Сўнгги кунда яна тўрт ҳудудда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолатлари аниқланган: Француз Полинезияси, Ҳондурас ва Кот-дʼИвуар.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lq5drzqjr_jafzyc2pdlhzne3flgttj7

Кореядан қайтган фуқаро Самарқандда карантиндан қочди. У Деновда қамоққа олинди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фуқаро А.А. 20 …