Главные новости
Главная / Жаҳон / Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни тикламоқда
<

Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни тикламоқда

Қозоғистон мамлакат ичкарисида карантин чораларини кучайтириш баробарида яна 11 давлат билан авиақатновларни тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда брифинг чоғида Қозоғистон транспорт соҳаси бош санитар врачи Садвакас Байгабулов маълум қилган.

20 июндан Қозоғистон Жанубий Корея, Грузия, Хитой, Таиланд ва Японияга парвозларни қайтадан бошлаганди. Байгабуловнинг сўзларига кўра, биринчи тоифадаги давлатлар қаторига Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия ва Малайзия ҳам киритилган, бу давлатлардан келувчилар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Иккинчи тоифадаги давлатлар қаторига Туркиядан ташқари Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам киритилган.

Иккинчи тоифадаги давлатлардан келувчиларга айрим чекловлар амал қилади: коронавирус таҳлили натижаси олинганига 5 кундан кўп вақт бўлмаган йўловчиларга чекловлар йўқ. Агар ҳеч қандай маълумотнома бўлмаса, 48 соат ичида тест топшириши ва 14 кун давомида уй карантинида бўлиши талаб этилади.

Шу кунларда Қозоғистон ҳукумати карантин чораларини кучайтирмоқда ва аҳолидан уйдан туриб ишлашни сўрамоқда. Яқин кунларда яна бир қанча шаҳарлар ёпилиб, қатъий карантин жорий этилади: барча савдо марказлари, хиёбонлар ва кўнгилочар масканлар фаолияти тўхтатилади.

Хитой ва Россия билан чегарадош бўлган Қозоғистон коронавирус яна авж олишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча Россия билан чегарани очиш режалаштирилмаяпти.

«Ҳозирча Россия билан давлат чегараси ёпиқлигича қолади. Карантин чекловлари даврида истисноларсиз шахсий автотранспорт воситаси орқали чегарадан ўтиш мумкин эмас», деган Қозоғистон чегара хизмати чегара назорати департаменти бошлиғи ўринбосари Олег Фисенко.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 33 310 ҳолат қайд этилган, шундан 13 560 ҳолатда касаллик симптомларсиз кечган. Шу вақтгача беморларнинг 147 нафари вафот этган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» раҳбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслаҳатчиси, журналист Иван Сафроновнинг ҳимоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисидаги …