Главная / Жамият / Ўзбекистонда ойлар номини ўзгартириш таклиф қилинди
<

Ўзбекистонда ойлар номини ўзгартириш таклиф қилинди

kalendar

“Адабиёт” газетаси ойлар номини ўзгартириш таклиф қилинган мақола чоп этди.

Мақола муаллифи Асрор Мўминнинг фикрича, ойларнинг ҳозирги номланиши миллий ўзига хосликка мос эмас. Журналистнинг таъкидлашича, ойлар номи миллий-ватанпарварлик характерига эга бўлиши керак.

Журналист ойлар номини қуйидагича ўзгартиришни таклиф қилган:

– январь – Ватан;

– февраль – Навоий;

– март – Мирзо Улуғбек;

– апрель – Амир Темур;

– май – Хоразмий;

– июнь – Зулфия;

– июль – Бухорий;

– август – Ибн Сино;

– сентябрь – Беруний;

– октябрь – Фарғоний;

– ноябрь – Жалолиддин Мангуберди;

– декабрь – Авесто.

Аввалроқ шундай таклиф Тожикистонда билдирилганди. Facebook’даги тожик фаолларидан бири Амруллоҳи Низом шундай таклиф билан чиққанди.

2002 йилда Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурот Ниёзов Туркманистонда янги тақвим жорий қилганди. Ундаги ойлар ва ҳафта кунлари номи миллий руҳда ўзгартирилганди. Бироқ ойларнинг янги номланиши ўрнашиб кетмаган ва Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан 2008 йилда бекор қилинганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

lola

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби»

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби» демократии йўлдаги иккинчи довон. Деярли ўн беш йил ноқонупий ҳукмдорлик килган …