Главная / Жамият / Ўзбекистонда операторни ўзгартирганда рақамни сақлаб қолишга рухсат берилади
<

Ўзбекистонда операторни ўзгартирганда рақамни сақлаб қолишга рухсат берилади

Ўзбекистонда операторни ўзгартирганда телефон рақамини сақлаб қолишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги лойиҳасида айтилади.

sim

Вазирлик бу жараён айнан қандай амалга оширилишини тасвирлайдиган низом лойиҳасини тайёрлади.

Масалан, хизмат пуллик бўлади. Рақамни ўтказиш 180 кун давомида бир маротаба билан чекланиши режалаштирилмоқда.

«Мобил алоқа операторлари учун ажратилган рақамлар ўтказилиши мумкин бўлади. Рақамни кўчиришга боғлиқ ҳолда териш шаклини ўзгартириш қабул қилинмайди», – дейилади лойиҳада.

Фақат мобил алоқа рақамини ўтказиш мумкин – қайдланган телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилувчи рақамларни мобил алоқа тармоқларига ва аксинча тарзда ўтказиш тақиқланади. Агар рақам нотўғри ўтказилса, уни қайтариш мумкин – бу ҳолат ҳам ёзиб қўйилган.

Лойиҳа 2019 йил 2 январга қадар муҳокамада бўлади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

k2axbatvqfkyyvksakg5ifbkcfmxn0s8

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди

12 июль куни соат 16:20да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига …