soldatlaОзарбойжон президенти Илҳом Алиев 19 январда “Қуролли кучлар тўғрисида”ги янги қонуннинг жорий қилиниши ҳақидаги фармонни изолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Янги қонун аввалги шундай қарорнинг ўрнига қўлланади. Аввалги қонун 1991 йил октябридан амал  қилган.

Қонун лойиҳаси Озарбойжон парламентига 1 декабрда кўриш учун киритилган. Янги қонун 16 та моддадан иборат. Унда қуролли кучларнинг таснифланиши, уларнинг асосий вазифалари санаб ўтилган, қуролли кучлар реестри белгиланган. Қонун лойиҳасида, шунингдек, Озарбойжонда қуролли кучларнинг қандай бирлашмалари шакллантирилиши мумкинлиги кўрсатилган.