Туғишган ака-укаларнинг рафиқалари бир-бирига нисбатан овсин ҳисобланадилар. Аксарият ўзбек хонадонларида рўзғорни бўлак қилишга шароит бўлган такдирда ҳам овсинлар муайян давргача бирга яшаб, бирга рўзғор тутадилар, бир қозондан овқат ейдилар. Бундай биргаликда яшашда оқила қайноналар катта тарбиявий асос кўрадилар. Янги келин катта келинлар – овсинларига эргашиб тушган ерига тезрок ўрганади. Келинларга хос нозик муомала, муносабатни ўрганишида катталар унга ўрнак ва ибрат бўладилар. Овсинлар меҳр-оқибатли ва бир-бирларига ҳурматли бўлсалар, туғишган опа-сингиллардек қадрдон бўлиб кетадилар. Аҳил овсинлар рўзғор булак бўлгандан кейин хам бир-бирларига ҳамкор, бири иккинчисининг юмушини енгил қиладиган, жонига оро кирадиган бўладилар. Одатда, кичик овсин катталарини «опа» деб атайди.
Бир оила фарзандлари бўлган ака-укаларнинг умрбод бир-бирларига меҳрибон, ғамхур, бири иккинчисининг суянган тоғи бўлиб колишида овсинларнинг аҳамияти жуда катта. Халқимизда «Овсинлар иноқ булса, оға-инилар чиноқ бўлмас», деган мақол бор. Бу бежиз эмас. Ҳаётда бошига оғир иш тушган вақтда ёки овсинлардан бирортаси хасталаниб қолганда гудак боласини бошка овсин ўз боласидай кўкрак
сути бериб боқиб тарбиялаган ёки бири фарзанд кўрмаганда бошқаси фарзандини берган ҳоллар куп учрайди. Ҳакиқатан ҳам овсинлар аҳил бўлсалар, оқилона иш тутсалар, оиладаги катталарнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйсалар, ака-укаларнинг бир-бирларига ҳурмати, уртадаги самимият барқарор булади.
Аксинча, овсинларнинг ноаҳиллиги, бир-бирига ғайирлиги оилага нифок солади, меҳрибон ака-укаларнинг бир-бирлари билан юз курмас булиб кетишларига олиб келади. Бунга турмуш шароити, уй-жойларнинг етишмаслиги ва ҳатто болаларининг бир-бирлари билан ўйинчоқ талашиб уришиб қолиши каби арзимас нарсалар ҳам баҳона бўлиши мумкин. Босик ва тарбия кўрган овсин бундай пайтларда мазкур ҳолатдан ақл ва фаросат билан чиқиб кетишга, овсинлар ўртасидаги муносабатни бузмасликка ҳаракат қилади ва бунга йўл топади.
Овсинлар ўртасидаги низо ёки келишмовчилик, одатда, калта уйлаш ва тушунмасликдан келиб чиқади. Дейлик, бир хонадонда уч овсин яшайди. Қайнота ва қайнона наздида у (овсин)ларнинг каттаси – оёқ-кўли чаққон, билиб-билиб ишини қилади, юмушдан чарчамайди, дам олишга ҳам, боласини белаш, ювинтиришга
ҳам, эрига хизмат қилишга ҳам, хуллас, ҳамма-ҳаммасига вақт топади. Ўртанчаси ҳам акл-ҳусни жойида, назокатли, ҳеч гап қайтармайди, ҳеч буш вақти бўлмайдиғимирлагани-ғимирлаган, лекин ишида унум йўқ – гоҳ боласи узоқ чирқиллаб колади, гоҳ бир дақиқада қилса буладиган иш ўн дақиқага чўзилиб кетади, на бешик тоза бўлади, на чой ўз вақтида қайнайди ва ҳоказо.
Кенжаси – ёш, тапир-тупир, ҳамма ишни тез бажаради, чопиб юради, зийрак, лекин тажриба кам, муомалада ҳам, муносабатда ҳам ёшларга хос соддалик, дағаллик бор. Демак, уч овсин бир хил эмас, уларнинг сийрати, гап-сузи ва узини тутиши ҳам ҳар хил. Албатта, ҳаммасини оилада бир қолипда иш юритишга мажбур этиш тўғри булмайди.
Оила бошлиғи (қайнота ва қайнона) умуман улардаги яхши хислатларни ривожлантириш, ёмонларини йўқотиш ҳақида маслаҳат берса, овсинлар хафа булмасликлари керак. Ота-она учун ҳамма фарзанд ҳам, уларнинг рафиқалари – келинлар ҳам баб-баравар эътиборга лойиқ. Ҳаётда шундай ҳам бўлади: ота-она бир фарзандини шароитига қараб уйли-жойли қилади, бошқасига қурби етмай қолади.
Буни фарзандлар тушунади, лекин овсинлар назарида ота-она фарзандларини баравар кўрмаётгандай туюлиши мумкин. Шундай ҳолларда овсинлар ақл билаи фикр юритиб, ота-она учун барча фарзанд бирдек азизлигини ва вақти келиб имкон топилса, ота-она ва ўғиллар ҳам бир-бирларига қарашиб, биргаликда кейингиларини ҳам
ватанлик қилишларини тушунишлари лозим. Зеро, овсинлар ҳам фарзанд устираётганликларини, уларни ҳам келажакда шундай муаммолар кутаётганлигини унутмасликлари керак.
Овсинларнинг (яъни ака-укаларнинг ҳам) бир-бирларига қадр-қиммати, меҳри сўнмаслиги учун уларнинг рўзғорлари, уй-жойларини имкон қадар алоҳида қилиб берган маъқул. Энг муҳими – овсинлар ҳар қандай шароитда хам бир-бирларига нисбатан самимий, беғараз ва ўзаро ҳурмат, хушмуомалада булсалар, хонадондан файз, қут-барака ва хушчақчақлик, иноклик ҳеч қачон кўтарилмайди.