Главные новости
Главная / Маданият / ОТМга кириш имтиҳонлари соддалаштирилади
<

ОТМга кириш имтиҳонлари соддалаштирилади

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш мўлжалланмоқда

Фото: KUN.UZ

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 майга қадар чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Режада:

тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳини ташкил этиш;

умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш;

тажриба-синов тариқасида Ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Масъуллар – Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

Аввалроқ, Ўзбекистонда тест синови топширмай ўқишга кириш мумкин бўлиши хабар қилинганди. 2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич йўлга қўйиладиган ўзгариш – чет (инглиз, немис, француз ва шарқ) тилларидан ташқари, масалан, ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилиши мумкин.

Ўз навбатида, олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидовнинг маълум қилишича, олий ўқув юртига ишга қабул қилинаётган профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш механизмлари такомиллаштирилиб, номзодларга қўйиладиган талаблар кучайтирилади.

Шунингдек, Иномжон Мажидов ОТМда ўқитилаётган номутахассислик фанлари қисқартирилиши масаласига муносабат билдирди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lwh9htbv7_jc-z9zsaijjmhj-kozpknu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент чайқовчиларни танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг …