Главная / Маданият / ОТАЖОНИМ ӮРНИ БИЛИНАР: Ӯзбекча шеърлар

ОТАЖОНИМ ӮРНИ БИЛИНАР: Ӯзбекча шеърлар

Бир тишлам нон қолди дастурхон-
Узра онам кимга илина?
Ёш юрагим бӯлади гирён
Отажоним ӯрни билинар

Отажоним

Олтмиш учда Пайғамбар ёшда
Ӯтди падар, бағрим шилина.
Қалбим совуқ меҳри қуёшдай
Отажоним ӯрни билинар

Шундай бери кӯзларимда нам,
Бағрим минг бир парча тилинар
Билмас эдим нелигини ғам
Отажоним ӯрни билинар

Отам мендан кейин куп яша
Дегандилар тарих ғилдирар
Энди умр ӯтиб кун оша
Отажоним ӯрни билинар

Қанча нокас тирикғку ҳали
Яхшиларга зулм қилина.
Нопокларни кӯрган маҳалим
Отажоним ӯрни билинар

Энди баҳор келади сизсиз
Қабрингизда фақат гул унар.
Қувонмайин куяман унсиз
Отажоним ӯрни билинар

Отанг ӯғли бӯлибсан дерлар
Юзга ажин сочга оқ инар.
Акмал йиғлаб ёзади шеърлар
Отажоним ӯрни билинар

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …